Нью-Дели шаҳрида ўтаётган велотрек бўйича Осиё чемпионатининг бугунги кунида Ўзбекистон терма жамоаси иккита медалга сазовор бўлди.Ҳар икки медаль ҳам ёшларимиз ҳисобига ёзилди.
Спорт арбитраж суди Россия олимпия қўмитасининг аъзоликни вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори устидан берган апелляциясини рад этди. Томонлар ушбу қарор устидан 30 кун ичида Швейцария Олий судига шикоят қилишлари мумкин.
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. Ушбу вазнда WBA жаҳон чемпионлик камари учун бўлиши кутилаётган Исроил Мадримов ва Магомед Курбанов ўртасидаги тўқнашув 8 март куни Саудия Арабистонининг, Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши малум бўлди.
Нодирбек Абдусатторов 27 февраль куни бошланиб, 7 мартгача давом этадиган халқаро Prague Masters турнирида иштирок этади. Чехиянинг Прага шаҳрида ўтказиладиган нуфузли турнирнинг соврин жамғармаси сир сақланмоқда.
Германиянинг Котбус шаҳри мезбонлик қилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида навбатдаги саралаш баҳслари ўтказилади. Биринчи кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан фақатгина Оксана Чусовитина финал йўлланмасини қўлга киритди.
UFC президенти Дана Уайт Россия президенти Владимир Путин Ҳабиб Нурмагомедовни ирландиялик Конор Макгрегор билан жангда ғалаба қозонгани учун қандай мукофотлагани ҳақида гапирди.“У жангдан кейин кийиниш хонасига қайтишга улгурмасиданоқ, Владимир Путин билан телефонда гаплашаётган эди.
Қозон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси вакиллари хизмат сафари давомида қатор музокаралар олиб бориб, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим келишувларга эришишди. Жумладан, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Ўзбекистон фижитал спорт федерацияси раиси Олег Пекос бошчилигидаги мутасаддилар Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко ҳамда Халқаро фижитал спорт федерацияси президенти Рене Фазел билан учрашув ўтказишди.
Бизнинг вақт билан 25 февраль тонгида АҚШнинг Орландо шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Оқшомнинг Со main event жанги ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов иштирокида ўтказилади.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) февраль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унда ўзбекистонлик боксчилардан фақатгина Ҳасанбой Дўсматовнинг ўрни ўзгарган.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси 1-3 март кунлари ўтадиган Тошкент «Катта дубулға» турнири учун терма жамоа таркибини эълон қилди. Унга кўра, мусобақада 28 нафар эркак ва 25 нафар аёл, жами 53 спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Бугун Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи старт олади. 70 давлатдан 317 нафар спортчи иштирок этадиган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашади.
Шаҳрам Ғиёсов Пабло Сезар Канога қарши жанги олдидан белгиланган медиа тадбирлардаги иштирокини бошлади. Ушбу жанг бизнинг вақт билан 25 февраль тонггида АҚШнинг Орландо шаҳрида ташкил этилаётган бокс оқшоми доирасида ўтказилади.
Бокс бўйича 2023 йилги Ўзбекистон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган Аман Қўнисбеков Қозоғистонга кўчиб ўтди.71 килограммгача вазн тоифасидаги боксчи Аман Қўнисбеков тарихий ватанига кўчиб ўтди.
Баҳрайн мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида ёшлар ўртасидаги беллашувлар бошланди. Қувонарлиси, бугунги кун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун омадли ўтди.
Қозоғистоннинг Профессионал хоккей Лигасида иштирок этаётган «Ҳумо» хоккей клуби кеча плей-офф босқичида ўз иштирокини бошлади. Жамоамиз мунтазам чемпионатда иккинчи ўринни олгани учун плей-офф 7-ўринни банд этган Қозоғистоннинг "Сариарқа" клубига қарши ўтказиши маълум бўлганди.
Баҳрайнда ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида ўсмирлар тоифасидаги баҳслар якунланди. Бугун шпагачи қизларимиз (Санам Назарова, Мухлисахон Раҳмонова, Мадинабону Мансурова ва Алина Ҳалилова) жамоавий дастурда бронза медалларига сазовор бўлишди.
Aриел Хелвани Леон Эдвардс билан жангдан бош тортган жангчиларнинг исмларини айтиб ўтди.“Эдвардс билан жанг қилиш Ҳамзат Чимаев, Шавкат Раҳмонов ва Ислом Махачевга таклиф қилингани ҳақида эшитдим.
Профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров янги промоутер билан шартнома имзолаганини хабар қилди. Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг янги менежери Луис Кики Магана — DAZN, TopRank ва шунга ўхшаш кўплаб машҳур компаниялар билан бирга ишлаган.
Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов профессионал боксда дебют қилади. Фарёзбек шу кунгача ҳаваскор боксда Ўзбекистон чемпионати ва бошқа мусобақалар доирасида 8 та жанг ўтказган ва 5 та ғалаба, 3 та мағлубият қайд этган.
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати якунланди. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон делегацияси Осиё чемпионатида 2 та кумуш, 2 та бронза медалга сазовор бўлди.
Эронда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида кўпкураш ва уч ҳатлаб сакраш дастурлари бўйича медаллар қўлга киритилди. Кўпкураш дастурида ҳамюртимиз Заҳриддин Шокиров 2-ўринни эгаллаб, делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални тақдим этди.
Аввал хабар берганимиздек, Баҳрайнда қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун кадетлар ўртасида жамоавий мусобақалар бўлиб ўтди.
АҚШ фигурали учиш федерацияси жуфтлик учишда ёш чегарасини камайтиришни таклиф қилди. Ушбу масала 10-14 июнь кунлари Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган Халқаро конкида учиш иттифоқи конгрессида муҳокама қилинади.
WBC президенти Фьюри ва Усик жангни уч ҳакам ўрнига 5 та ёки 6 та ҳакам бошқариши кераклигини айтди.WBC президенти Маурисио Тайсон Фьюри ва Олександр Усик ўртасидаги жанг олдидан ҳакамлик тизимини ислоҳ қилишни таклиф қилди.
Эронда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида яна бир медал қўлга киритилди. Унга 400 метр масофага эстафета дастурида югурувчи қизларимиз муаллифлик қилишди.
2025-йил Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Осиё Олимпия кенгаши мусобақа ташкилотчилари ҳамда Хитой Олимпия қўмитаси билан келишган ҳолда ўйинларнинг саналарини эълон қилди.
Ёш қиличбозларимизнинг халқаро майдондаги муваффақиятли иштироки давом этади. Ҳафта якунида ҳамюртларимиз нуфузли мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон мезбонлик қилган «Катта дубулға» мусобақасидаги иштирокини тугатди. Унда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
“Ferrari” жамоаси аъзоси Чарльз Леклер Ўзбекистон автоспорт ва картинг федерацияси (NAFKU) таклифига биноан бугун Тошкентга келди.Мамлакатимизда FIА Бош ассамблеясининг ёзги йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда, тадбир Самарқандда бўлиб ўтади ва тадбир доирасида FIА ўзининг 120 йиллигини нишонлайди.
Лас Вегасда 13 апрель куни UFC 300 турнири бўлиб ўтади.UFC президенти Дана Уайт 298-рақамли турнир якунлангач, юбилей мусобақанинг асосий жангини эълон қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.