Ёш саблячиларимизнинг Жаҳон кубоги босқичларидаги муваффақиятли иштироки давом этади. Тбилиси шаҳри (Грузия)да ўтказилаётган қизлар ўртасидаги беллашувларда терма жамоамиз аъзоси Самира Шокирова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Ҳиндистонда жорий йилнинг 1-5 февраль кунлари кикбоксинг бўйича “WAKO India Open" халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Буюк Британия ва Қозоғистондан келган 550 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашади.
Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи янги мавсумнинг илк мусобақасида иккинчи кунги беллашувлар бўлиб ўтади. Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда уч дзюдочимиз иштирок этаётган бўлиб, улардан икки нафари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олиб улгурди.
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган “Tata Steel Chess-2025” турнирининг ортда қолган 11-тур баҳсларида “Мастерс” гуруҳида етакчиликка даъвогар бўлган Гукеш ва Абдусатторов дурангга эришган бўлса, Рамешбабу Праггнанандха ғалабага эришди. Ушбу турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда германиялик Винсент Кеймер билан куч синашди.
Пойтахтимиз Тошкентда "Ҳумо" хоккей жамоаси Қозоғистон мунтазам чемпионатининг навбатдаги турида "Номад" жамоаси билан куч синашди. Айтиш лозим, жамоалар шу кунгача 17 маротаба тўқнаш келишган, уларнинг 10 тасида "Ҳумо", қолганида "Номад" вакиллари муваффақиятга эришган.
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича ўтказилган “IBA Champions’ Night” турнирида ҳамюртимиз, жаҳон чемпионати совриндори Саиджамшид Жафаров рингга кўтарилди. Москвадаги "Лужники" мажмуасида ташкил этилган бокс кечасида Саиджамшид Жафаров россиялик Дмитрий Захаров билан жанг ўтказди.
Бугун тунда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жанги ўрта вазн тоифаси собиқ чемпиони Исраэль Адесанья ҳамда франциялик Нассрудин Имавов ўртасида кечади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига раис бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича нвбатдаги IBA Champions' Night турнири ўтказилади. Биз учун аҳамиятлиси, "Лужники" мажмуаси мезбонлик қиладиган ушбу бокс оқшомида ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Бокс бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби, супероғир вазнли Баҳодир Жалолов (14-0, 14 КО) британиялик Жо Жойс (16-3, 15 КО) билан реванш жангини ўтказиш истаги борлигини маълум қилди. Бу икки боксчи 2016 йили Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг чорак финалида тўқнаш келганди.
Саламанка университети испаниялик теннис афсонаси Рафаэль Надалга фахрий докторлик унвонини тақдим этди. El País нашрининг хабар беришича, "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 24 карра ғолибига докторлик унвонини бериш университет тарихидаги энг баҳсли ҳолат бўлган.
Америкалик фигурали учувчи ит туфайли АҚШдаги самолёт ҳалокатидан қутулиб қолди. Америкалик фигурали учувчи Жон Маравиллага ити сабаб Вашингтонда ҳалокатга учраган самолётга чиқишга рухсат берилмади. "Рўйхатдан ўтиш агенти менга итим жуда катта эканлигини айтди, гарчи бу бизнинг қайтиш рейсимиз бўлса ҳам.
Нидерландияда шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess 2025 мусобақаси давом этмоқда. Мусобақада Ўзбекистоннинг 2 шахматчиси ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтаётган Tata Steel Chess мусобақаси доирасида ҳиндистонлик шахматчи аёл Вейшали Рамешбабуга қарши ўйин олдидан рақибига қўл узатишни истамади.Ушбу видео интернет орқали тарқалгач, кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.
Биатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дилмурод Абдураҳмонов ва Ролан Раимқулов яқинлашиб келаётган Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида иштирок этиши кутилмоқда. Ҳозирда ҳар икки спортчимиз Италияда сўнгги тайёргарлик босқичини олиб боришяпти.
31-январь – 1-февраль кунлари теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Девис кубогида I жаҳон гуруҳининг плей-офф босқичида иштирок этади. Унда ҳамюртларимиз Босния ва Герцеговинага қарши баҳс олиб боришади.
Хабарингиз бор, 1-2-февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи 2025-йилнинг илк мусобақаси ўтказилади. Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда уч нафар дзюдочимиз ўз маҳоратини намойиш этади.
“Ҳумо” хоккей клуби 31-январь ва 1-февраль кунлари 24/25 мавсумнинг мунтазам чемпионат ўйинларини якунлайди. Pro Hokei Ligasy таркибига кирувчи 11 жамоанинг ҳар бири рақиб билан 4 мартадан - 2 мартадан ўз аренасида ва бошқа давлатда - жами 40 мартадан ўйин ўтказади.
Дина Аверина фаолиятини давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди Токио Олимпиадаси вице-чемпиони Дина Аверина фаолиятини давом эттириш ниятида эмас. Бу ҳақда 26 ёшли гимнастикачи РИА Новости агентлигига маълум қилди.
Хабарингиз бор, 21-28 январь кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 400 дан ортиқ ҳаваскор боксчилар иштирок этиб, юртимиз биринчилиги учун кураш олиб борди.
WBA йўналишида ярим ўрта вазн тоифасида мажбурий даъвогар бўлган Шаҳрам Ғиёсов WBA чемпиони Эймантас Станионис ва IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида 12 апрель куни бўлиб ўтадиган жангга розилик берди.У бу жангга кейинчалик ушбу жанг ғолиби ўзи билан рингга чиқиш шарти эвазига рози бўлган.
Бу бўйича маълумотни америкалик аралаш якка кураш устаси Бо Никал ошкор қилди. Унинг сўзларига кўра, ярим енгил вазннинг амалдаги чемпиони Илия Топурия ҳамда собиқ чемпион Алекс Волкановски ўртасидаги беллашув 13 апрель куни Флорида штатининг Майами шаҳрида ташкил этиладиган UFC 314 турнири доирасида ўтказилади.
Жорий йил 25 январдан 15 февралгача Тошкент вилоятидаги «Янгиобод» спорт базасида регби спорт тури бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаси аъзоларининг халқаро мусобақага тайёргарлик кўриш юзасидан ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда. Ушбу ўқув-машғулот йиғини келгуси мусобақаларга тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб, жисмоний ва тактик тайёргарликни ўз ичига олади.
Ўзбекистон бокс федерацияси ҳам бу ташкилот аъзосига айланган. Янги ташкилотнинг катталар ўртасидаги илк Осиё чемпионати 1-15 октябрь кунлари ташкил этилади.
АҚШдаги енгил атлетика мусобақасида томошабинлардан бири сектордан учиб чиққан металл тўп туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC хабар бермоқда.
Хабар берганимиздек, эртага пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида Lift промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Турнир кардидан жами 10 та жанг ўрин олган бўлиб, оқшомнинг марказий тўқнашувида ҳаваскор боксда Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Лазизбек Мулложонов Руслан Мираимовга қарши рингга кўтарилади.
Тадбирда Спорт вазирлиги Олий ва профессионал спорт таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарход Турдиев, Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Тошпўлатов ва бошқарма масъул ходимлари ҳамда спорт таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Давра суҳбати давомида Президентимизнинг “Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифалар, шунингдек, оммавий спортни ривожлантириш, аҳолидан спорт синовларини қабул қилиш, маҳаллаларда спорт майдончаларини барпо этиш масаласига алоҳида тўхтатилиб ўтилди.
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик шахматчи билан ўйин олдидан қўлини сиқиб қўймагани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.Ҳодиса Тата Steel Challengers 2025 мусобақасининг 4-турида рўй берган.
Шу кунларда Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида спорт курашлари бўйича "Иван Яригин" хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ва нуфузи бўйича жаҳон чемпионатидан кейин эътироф этилувчи ушбу мусобақада Ўзбекистон аёллар кураши терма жамоаси қизлари ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Бир кун аввал Париж-2024 Олимпиадасидаги иштироки орқали тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида қатнашган илк ўзбек курашчи қизига айланган Актенге Кеунимжаева бронза медалига эга чиққанди.
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) Александр Усик учун навбатдаги рақиб ким бўлишини маълум қилди. Унга кўра, Агит Кабайел ва Жан Жилей ўртасидаги жанг ғолиби Александр Усикка қарши тўқнаш келади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.