Наоя Иноуэ кореялик рақибини 4-раундда нокаутга учратди

Япония пойтахти Токио шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Кечанинг марказий жангида биринчи ярименгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик 31 ёшли Наоя "Монстр" Иноуэ (29-0, 26 KO) кореялик 32 яшар Ё Жун Кимга қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Станионис ва Эннис ўртасида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади

Яримўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Жейрон Эннис (33-0, 29 КО) WBA чемпиони Эймантас Станионис (15-0, 9 КО) билан жанг ўтказиш борасида деярли келишувга эришди. Бирлаштирувчи чемпионлик жанги 12 апрель куни Нью-Жерси штатининг Атлантик-Сити шаҳрида бўлиб ўтади.

Australian Open. Новак Жокович Зверевга қарши ярим финал учрашувини охиригача етказа олмади

ATP рейтингида еттинчи ўринни эгаллаб турган сербиялик Новак Жокович Australian Open ярим финалида Германия вакили, дунёнинг иккинчи ракеткаси Александр Зверевга мағлуб бўлди – 6/7(5). Учрашув 1 соат 22 дақиқа давом этди.

Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда спортнинг футзал турини янада ривожлантириш, Осиё ва Жаҳон миқёсидаги муваффақиятлари салмоғини ошириш, футзалнинг оммавийлигини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Янги ташкил топган федерацияда қатор тайинловлар амалга оширилди.

World Boxing 2025-йил учун мусобақалар тақвимини эълон қилди

World Boxing ташкилоти 2025-йил учун мусобақалар тақвимини эълон қилди. Унда 4 та Жаҳон кубоги босқичи, 1 тадан Жаҳон челленж турнири ва дунё биринчилиги кўрсатиб ўтилган.

Australian Оpen. Новак Жокович Карлос Алькарасни мусобақадан чиқариб юборди ва ярим финалга йўл олди (видео)

“Катта Дубулға” турнирларининг 24 карра ғолиби, сербиялик теннисчи Новак Жокович 2025 йилги Australian Оpen мусобақасининг ярим финалига чиқди.Муросасиз кечган чорак финал учрашувида у 4 карра Grand Slam турнири ғолиби, испаниялик теннисчи Карлос Алькарасни 4:6, 6:4, 6:3, 6:4 ҳисобида енгди.

UFC 311. Ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков турнирда қанча ишлаб топди?

UFC 311 турнири якунига кўра, спортчиларнинг гонорарлари миқдори эълон қилинди. Унга кўра, ўзбекистонлик MMA жангчиси Гусков умумий ҳисобда 86 минг долларга эга чиқди.

Бокс. Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов АҚШга етиб борди ва машғулотларга киришди

Хабарингиз бор, икки карра Олимпиада чемпиони 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Унга ўша куни франциялик Дэвид Спильмонт рақиблик қилади.

FIDE: 2025 йилдаги 2 та нуфузли мусобақа Самарқандда ўтказилади

FIDE 2025 йилдаги 2 та нуфузли мусобақа Ўзбекистонда ўтказилиши эълон қилди. "Grand Swiss" ва "Women’s Grand Swiss" турнирлари 3–15 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Бокс. Ўсмирларимиз Россиядаги турнирдан 12 та медаль билан қайтишди

Россия Федерациясининг Тамбов шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир якунланди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 13 та вазнда баҳс олиб бориб, 10 та олтин ва 2 та кумуш медалларига эга чиқди.

Australian Open. Жоковичнинг чорак финалдаги рақиби – Карлос Алькарас

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Australian Open турнири давом этмоқда. Дунёнинг еттинчи ракеткаси Новак Жокович мусобақанинг чорак финал иштирокчисига айланди.

Tata Steel Chess-2025. Абдусатторовда ғалаба, Якуббоев муросага келди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Нуфузли турнирнинг "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, "Челленжер" гуруҳида эса Нодирбек Якуббоев совринли ўринлар учун баҳс олиб боряпти.

Қиличбоз қизларимиз Баҳрайндаги жаҳон кубогида совриндор бўлишди

Қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Баҳрайда ўтган Жаҳон кубогида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Ҳамюртларимиз мазкур мусобақада бронза медалига сазовор бўлишди.

Белбоғли кураш федерацияси томонидан йил сарҳисоб қилинди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг мажлислар залида Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг 2024-йил якунларига бағишланган тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров 2024-йил белбоғли кураш спорти учун юксак натижалар ва муваффақиятларга бой йил бўлганлигини эътироф этди.

Бокс. Ўсмирларимиз халқаро турнирда 10 та вазнда тенгсиз бўлдилар

15-19 январъ кунлари Россия федерациясининг Тамбов шаҳри ўсмирлар ўртасида Халқаро турнирга мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада иштирок этган Сирожиддин Наимов бошчилигидаги жамоамиз 13 та вазнда иштирок этиб 10 та олтин ва 2 та кумуш медалларига эга чиқдилар.

Жавоҳир Сандаров 750 минг доллар учун курашади!

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam Tour турнири йўлланмасини қўлга киритди.7 февралда старт оладиган мусобақа мукофот жамғармаси — 750 минг АҚШ доллари.

Тошкентда диёримизнинг энг кучлилари аниқланади

21-28 январь кунлари Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Юртимизнинг энг моҳир чарм қўлқоп усталари ўртасида кечадиган баҳслар бу йил янгича форматда ташкил этилади.

UFC-311. Ислом Махачев кетма-кет тўртинчи маротаба чемпионлик камарини ҳимоя қилди (видео)

2025 йил 19 январь куни Лос-Анжелесдаги Intuit Dome аренасида бўлиб ўтган UFC 311 турнирининг асосий жангларидан бири Ислом Махачев ва Ренато Мойкано ўртасида бўлиб ўтди. Махачев ўзининг UFC енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини тўртинчи марта муваффақиятли ҳимоя қилди.

UFC-311. Умар Нурмагомедов фаолиятида илк марта мағлубиятга учради

2025 йил 19 январь куни Лос-Анжелесда (Калифорния) бўлиб ўтган UFC 311 турнирининг асосий жангларидан бири Умар Нурмагомедов (18-1) ва Мераб Двалишвили (19-4) ўртасида бўлиб ўтди. Жанг беш раунд давом этди.

UFC 311: Богдан Гусков рақибини иккинчи раундда мағлуб этди (видео)

MMA устаси Богдан Гуськов UFC 311 турнирида жангини америкалик 29 ёшли Билли Элеканга қарши ўтказди.Баҳснинг иккинчи раундида Богданнинг бўғиш усули туфайли Элекана жангни давом эттира олмади.

Бокс. Девин Хейни ва Райан Гарсия бир оқшомда рингга кўтарилади

Биринчи яримўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Девин Хейни ҳамда собиқ вақтинчалик WBC камари соҳиби Райан Гарсия рингга қайтмоқда. Америкалик бу икки боксчи иштирокидаги жанглар май ойида Нью-Йоркда ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомларининг бирида бўлиб ўтади.

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини Жоилтон Перегрино Луттербахга қарши ўтказади.Муродов 8 март куни Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказиладиган Октагон-68 турнири доирасида октагонга кўтарилади.

Нодирбек Абдусатторовнинг Tata Steel Chess-2025'даги илк рақиби маълум

Эртага Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси старт олади. Хабар берганимиздек, мусобақа доирасида ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев ҳам иштирок этади.

Жорий йилда оммавий спорт мусобақаларида аҳоли қамровини 12,5 млн нафарга етказиш режалаштирилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Спорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов маълум қилди. 2024 йил давомида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги оммавий спорт мусобақаларида спорт турлари қамрови 2023 йилдаги 11 тадан 13 тага ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида 4 тадан 7 тага етказилди.

Комилжон Тўхтаев: «Қишки Осиё Ўйинларида шоҳсупага кўтарилиш учун яхши имконият мавжуд»

Яқинлашиб келаётган Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида тоғ чанғичиларимиздан умид катта. Хусусан, Олимпия ўйинларининг икки карра иштирокчиси Комилжон Тўхтаевдан.

Оғир атлетика федерацияси мутахассисларига антидопинг бўйича маълумотлар берилди

Айни кунларда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг 2025 йил учун ишлаб чиқилган “Антидопинг таълимоти” ўқув режасига асосан федерация ва ассоциацияларда фаолият олиб бораётган антидопинг бўйича масъул ходимлар учун 3 кунлик ўқув-семинар ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси мутахассислари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Халқаро шашка федерацияси раиси билан ўзаро ҳамкорлик учрашуви ўтказилди

Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳамда Халқаро шашка федерацияси раиси Владимир Олегович Лангин ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви ўтказилди. Мулоқот давомида, меҳмонлар томонидан бугунги кунда шашка бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

ММА. Гэтжининг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Америкалик аралаш яккакураш устаси, енгил вазн тоифасида UFC Interim собиқ чемпиони Жастин Гэтжининг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар маълум бўлди. 36 ёшли спортчининг 9 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena мажмуасида ташкил этиладиган UFC 313 турнири доирасида октагонга қайтиши кутилмоқда.

Авазжон Каримов Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси этиб сайланди

Бугун кун давомида Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг ҳам навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, Спортнинг ўйин турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби мутасаддилари, федерация раёсати, фахрийлар ва мураббийлар штаби қатнашди.

Салим Абдувалиев спорт курашлари ассосиацияси раҳбарлигидан олинди

Шу кунга қадар Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси раиси сифатида фаолият юритиб келган Салим Абдувалиев лавозимидан олинди. У 2024 йил 19 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ҳукмига кўра, ЖКнинг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-банди билан айбдор деб топилган ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.