Қозоғистонлик спортчига 3 та автомобил топширилди

Қозоғистон спорт делегацияси Париж-2024 Олимпиадасида 1 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан 206 давлат орасида 43-ўринни эгаллаганди. Қизиғи шундаки, дзюдо баҳсларида 5-ўринни эгаллаган Абиба Абужакиновага 3 та автомобил совға қилишди.

Олександр Усик—Тайсон Фьюри реванш жанги. Қарама-қаршилик ҳақида маълумотлар

Саудия Арабистонида кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси Турки ал аш-Шейх Олександр Усик ҳамда Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги 21 декабрь куни бўлиб ўтишини эълон қилди.Боксчилар ўртасидаги дастлабки жанг 19 май санасида бўлиб ўтган эди.

Собиқ WBC чемпиони: Ўзбекистонлик “Монстр” Кроуфордни мағлуб этди

Ўрта вазн тоифасида собиқ вақтинчалик WBC чемпиони Сергей Богачук Исроил Мадримов ҳамда Теренс Кроуфорд ўртасидаги жангга ўз муносабатини билдирди. Украиналик боксчи P4Р рейтинги етакчиси — америкалик Теренс Кроуфордни 4 август тонгида бўлиб ўтган жангда мағлубиятга учраганди деб ҳисобламоқда.   “Айтяпман-ку, ҳакамлар Теренснинг ғалабасига ортиқча баҳо бериб юборди.

Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Айни дақиқаларда Самарқанд вилоятида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Халқаро каноэ федерацияси президенти Томас Конеский, Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, спортчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, мухлислар иштирок этишмоқда.

Гандбол бўйича пойтахтимиздаги халқаро турнир якунланди

Пойтахтимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 33-йиллиги муносабати билан гандбол бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида “Мустақиллик кубоги” халқаро турнири якунланди. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон гандбол федерациясининг 2024-йил учун мўлжалланган календарь режасига асосан ташкил этилган мазкур мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Сингапур давлатларининг 6 та эркаклар ва 5 та аёллар жамоалари ғолиблик учун беллашди.

Спортнинг регби тури бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди

Наманган вилояти Поп тумани 2-сон спорт мактаби спорт майдонида спортнинг регби тури бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан жамоалар иштирок этди.

Нганну Дана Уайтни танқид қилди

Оғир вазнда (120 кг гача) собиқ UFC чемпиони камерунлик Френцис Нганну UFC президенти Дана Уайтни танқид қилди. Уайт Нганну ва Жон Жонс ўртасидаги жанг Френцис туфайли рўй бермаган деган хулосага келганди.

Теннис. Федерернинг устози вафот этди

Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси россиялик Марат Сафин ва швейцариялик Рожер Федерернинг собиқ мураббийи швед Петер Лундгрен 59 ёшида вафот этди. 2023-йил октабр ойида қандли диабет туфайли Лундгреннинг чап оёғининг пастки қисми ампутация қилинган эди.

Баҳрайн енгил атлетика ассоциацияси дисквалификацияга учради

Бутунжаҳон енгил атлетика кенгаши Баҳрайн енгил атлетика ассоциациясини антидопинг қоидаларини бузгани учун бир йил муддатга мусобақалардан четлатди. Дисквалификация муддати 2024 йил 1 июндан бошланади.

Олимпия ўйинларига ташриф буюрган мухлис чиптаси учун кетган пулларнинг қайтариб берилишини талаб қилди

Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида томошабинлардан бири ўтирган жойидан шоуни кўра олмаслигини айтиб, ташкилотчилардан ўзининг 1600 евролик чипта нархини қайтаришни талаб қилди. Ouest France газетасининг ёзишича, Жан-Кристоф Сезнек исмли шахс Парижга очилиш маросимида шахсан иштирок этиш учун келган, бироқ ўз жойидан деярли ҳеч нарсани кўра олмаган.

Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида қарор қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда олимпия ҳаракатини янги босқичга кўтариш, халқимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, юртимизда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда, ўзининг азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этиб келаётгани, хусусан, Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида ҳар томонлама муносиб қатнашиб, Ватанимиз тарихида мислсиз натижаларга эришгани, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини ошириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин: «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Рашитов Улуғбек Исматуллаевич - Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси   «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан Жамалов Разамбек Саламбекович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Келдиёрова Диёра Бахтиёр қизи - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Мўйдинхўжаев Асадхўжа Зоҳидхўжа ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Мулложонов Лазизбек Ҳасанжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Халоқов Абдумалик Анвар ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси   «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан Абдуллаев Гуломжон Озодович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Джураев Акбар Хуснидилла ўғли - Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Осипова Светлана Валерьевна - Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Юсупов Алишер Халимбоевич - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси   «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан Азизов Улуғбек Азим ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси Киямова Нелля Эсхатовна - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси Тўйчиев Алишер Курбанович - Фарғона вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби бокс бўйича мураббийси   «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан Полатов Сакен Джетибаевич - Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ташматов Шерзод Рихсибаевич - Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси   «Дўстлик» ордени билан Қиличев Тўлкин Махмурович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Тойгонбаев Зиятдинбек Курманбекович - Андижон вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби бокс бўйича мураббийси Туробоев Музaффaрбек Тоштемир ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Хан Павел Афанасьевич - Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси   II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан Ғафуров Даврон Дилмурадович - Зангиота тумани спорт мактаби бокс бўйича мураббийси, Тошкент вилояти Қиличев Фарруҳ Комилович - Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази бокс бўйича мураббийси, Тошкент вилояти Мансуров Дилшод Исматович - Тошкент тумани спорт мактаби директори, Тошкент вилояти Мирзаджанов Фарход Мирхамитович - Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси Худайберганов Жамшид Исмаилович - Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази дзюдо бўйича мураббийси, Хоразм вилояти   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

Ўзбекистонлик бокс мураббийи Қирғиз Республикаси томонидан тақдирланди

"Париж-2024" Олимпиадасида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек улуга секундантлик қилган бокс бўйича маҳоратли мураббийимиз Акмал Ҳасанов Тошкентда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқ дипломатияси форуми доирасида муносиб тақдирланди. Қирғиз Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми бош котиби Ассол Молдокматова ушбу мукофотни Акмал Ҳасановга топширди.

Шахмат: Абдусатторов Лаграв билан дурангга келишди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида "Grand Chess Tour" мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган "Sinquefield Cup" турнирининг якунланган 4-турида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов қора доналарда франциялик Максим Вашье Лаграв билан куч синашди. Тенг курашлар остида кечган ўйиннинг 28-юриш ҳолатида томонлар муроса йўлини танлади.

Олимпия ўйинларида тарихида медал жамғариш бўйича Осиё мамлакатлари рейтинги

Франциянинг Париж шаҳрида 26 июлдан 11 августга қадар XXXIII Олимпиада баҳслари ўтказилди. Ўзбекистон делегацияси ушбу Олимпиадада ўзига хос натижа кўрсатди ва 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.

Мунарбек Сеитбек Уулу “Мисс Қирғизистон” гўзаллик танлови ғолибасига уйланмоқда (фото)

Қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сеитбек Уулу “Мисс Қирғизистон” танлови ғолибасига уйланаётганини маълум қилди.Қирғизистон бокси тарихидаги илк кумуш медал соҳиби бўлган Мунарбек тез орада тўйи бўлишини айтиб ўтди.

Надаль қаттиқ кортда машғулотларни бошлади, унинг кейинги турнири маълум!

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра ғолиби испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль қаттиқ кортда машғулотларни бошлади. Рафаэль Надаль US Open-2024 мусобақасида ўйнамайди.

Нима учун Перейрага Халил Раунтри рақиб бўлди?

UFC президенти Дана Уайт Алекс Перейра ва Халил Раунтри ўртасида ташкил этилаётган жангга изоҳ берди. "Хеч ким Анкалаевни четга суриб чиқараётгани йўқ, шунчаки унга жанг бериб бўлинган.

Олимпиада чемпионимиз Чеченистонда ҳам муносиб тақдирланди

Разамбек Жамалов Париж Олимпиадасида чемпион бўлгани учун Россияда ҳам тақдирланди. Бу ҳақилда Чеченистон спорт вазири, Рамзан Қодировнинг ўғли Ахмат Қодиров маълум қилди.  Разамбекдан ташқари, Албания шарафини ҳимоя қилган Ислам Дудаев ҳам тақдирланди.

Бокс. Ҳамюртимиз Хулио Сезар Ла Крус билан жанг қилади

27 август куни Кубанинг Гавана шаҳрида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўтказилади. Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз, Жаҳон ва Осиё чемпионати совриндори Мадияр Саидраҳимов ҳам рингга кўтарилади.

Хабиб барча қарзларини узиб бўлган

UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедовга нисбатан очилган иш ёпилди. Маълум бўлишича, Нурмагомедов 2019 - 2021 йиллар мобайнида даромадларидан олган солиқларнинг барчасини тўлади.

Разамбек Жамаловнинг мураббийларига машина совға қилинди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Разамбек Жамалов Чеченистонда кутиб олинди. Маълум бўлишича, Жамаловнинг икки нафар мураббийлари — Муса Сайдулбаталов ҳамда Адам Сайтиевга Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси номидан иккита "LI7" русумидаги автомобиллар совға қилинган.

Никита Рафалович спортчилик фаолиятини якунлади

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг узоқ йиллик аъзоси Никита Рафалович спортчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақида унинг ўзи Инстаграмда маълумот берди.

Бокс. Жалолов ноқулай рақибига қарши жанг ўтказиши мумкин

All Start Boxing промоутерлик компанияси промоутери Зиё Алиевнинг Vesti.kz нашри мухбирига маълум қилишича, қозоғистонлик оғир вазнли боксчи Иван Дичко (14-0) яқин орада ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (14-0) билан жанг қилади. Бунгача икки боксчи фақат ҳаваскор рингда тўқнаш келишган.

Тўрт полвонимиз жаҳон чемпионатида бронза медали соҳиби бўлди

Иорданияда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши баҳсларида тўрт нафар полвонимиз бронза медалини қўлга киритди. Чемпионатнинг -45 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Умиджон Каромов бронза медалига эга чиқиш учун эронлик Муҳаммад Бадраддин билан рақобатлашди.

Шахмат. АҚШда Абдусатторовнинг омади келмаяпти

Бугун, 22 август куни АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган "Sinquefield Cup-2024" турнирининг 4-тури доирасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Франция вакили Максим Вашье-Лаграв билан куч синашади. “Grand Chess Tour” мусобақасининг бешинчи босқичи бўлган ушбу турнирнинг кеча якунланган 3-тур ўйинларида мусобақада етакчилик қилаётган Алиреза Фирузжа оқ доналарда Максим Вашье-Лаграв билан муроса йўлини танлади.

Боксчимиз Кубада “Чемпионлар оқшоми”да жанг ўтказади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 2021 йил Белградда ўтказилган жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 2022 йилги Осиё чемпионати совриндори бўлган истеъдодли чарм қўлқоп устаси Мадиёр Саидраҳимов Кубада ташкил этиладиган “Чемпионлар оқшоми”да рингга кўтарилади. Ҳамюртимиз Халқаро бокс ассоциацияси томонидан ташкил этиладиган мазкур бокс оқшомида икки карра ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби, беш марта жаҳон чемпионлигига эришган кубалик Хулио Сесар билан куч синашади.

Абу-Даби турнирининг 6-турида етти нафар шахматчимиз ғалабага эришди

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган “Abu Dhabi Chess Festival 2024” турнирининг кеча ўтказилган 6-тур мусобақалари шахматчиларимиз учун омадли бўлди. Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган 11 нафар шахматчимизнинг 7 нафари ғалабага эришган бўлса, 3 нафари дуранг қайд этди.

Разамбек Жамалов Олимпиада ғолиблиги учун берилган автомобилларни доғистонлик мураббийларига совға қилди

Париж Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Разамбек Жамалов Доғистонга қайтди.Видеода айтилишича, Ўзбекистон эркин кураш терма жамоаси аъзоси Разамбекка федерация томондан иккита Лее 7 автомобили совға қилинган.

Бокс. Бетербиев - Бивол оқшомининг тўлиқ карди тасдиқланди

12 октябрь куни Саудия Арабистонида катта бокс оқшоми ташкил этилади. Оқшомнинг марказий жангида яримоғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлари - Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўзаро тўқнаш келади.

ММА. Грузиялик жангчи жароҳатига қарамай жиддий рақибига қарши жангини қолдирмоқчи эмас

Грузиялик UFC жангчиси Мераб Двалишвили жароҳат олган бўлсада, Шон О'Мэлли билан жанг қилиш фикридан қайтмайди. "Хеч нарса ўзгармайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.