Астанада бокс бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда

Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги старт олади. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иштирок этади.

Ишониш қийин: Жейк Пол рақибига нисбатан камроқ пул ишлаб олди

Калифорнияда бўлиб ўтган бокс оқшомининг асосий юлдузи Жейк Пол жанг учун рақиби кичик Хулио Сезар Чавесга қараганда камроқ гонорар олди. Қонунга кўра, промоутерлар комиссияга тақдим этадиган шартномаларда кўрсатилган боксчиларнинг гонорарлари очиқ маълумот бўлиб, расман Жейк Полнинг жанг учун маоши атиги 300 минг долларни ташкил этади.

Стол тенниси. Осиё чемпионатида илк ғолиб жамоалар аниқланди

Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” мажмуасида стол тенниси бўйича ўтаётган XXIX Осиё чемпионатининг U15 ва U19 ёш тоифаларининг жамоавий баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Чемпионатнинг U15 ёш тоифасидаги қизлар йўналишида Жанубий Корея терма жамоаси биринчи ўриндан жой олган бўлса, Япония иккинчи ўринда қайд этилди.

Илк бор академик эшкак эшувчимиз Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди

Швейцариянинг Люсерн шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор мазкур тоифадаги мусобақада дастлабки медалини қўлга киритди.

UFC 317 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Топурия борми?

UFC 317 турнири якунига кўра бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди. Унга кўра, энг яхши жанг учун Брэндон Ройвал ва Жошуа Ван бонусга эга бўлди.  Шунингдек энг яхши чиқиш учун Илия Топурия ҳама Грегори Родригес қўшимча 50 000 доллар бонусни қўлга киритди.

Милана Масленкова Туркияда чорак финалга чиқди

Туркияда ўтаётган халқаро теннис турнирида Амир Милушев ва Милана Масленкова мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Жумладан, Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган M15 таснифига кирувчи ушбу мусобақанинг иккинчи даврасида Амир Милушев туркиялик Биртан Дуранга қарши кортга чиқди ва 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучган ҳолда чорак финалда бошқа бир мезбон теннисчи Арда Азкара билан рақобатлашадиган бўлди.

Бокс. Терма жамоамиз вакиллари World Boxing ташкилоти кубогида иштирок этади

28 июндан 7 июлга қадар, Қозоғистоннинг Астана шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг навбатдаги босқич жангларига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақада бу сафар аёллар терма жамоамиз иштирок этадилар.

Махачев Камару Усманга қарши эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди

UFC собиқ чемпиони Ислам Махачев ярим ўрта вазнда (77 кг) собиқ чемпион Камару Усманга қарши эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди. "Мен интервьюни кўрдим, Камару нимадир деган экан (кулади).

Курашчиларимиз Осиё чемпионатида яна 5 та медални қўлга киритишди

Ветнамда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди.

Халқаро олимпия қўмитаси фаолиятида янги давр бошланмоқда

Бундан 129 йил муқаддам франциялик Пьер де Кубертен бошчилигида Олимпия ўйинларини замонавий кўринишда қайта тиклаш ишлари бошланган эди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 1894 йилнинг 23 июнь куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)га асос солинди.

Ёш гимнастикачиларимиз жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритишди

18-22 июнь кунлари Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам шоҳсупага кўтарилишди.

Кирсти Ковентри ХОҚ Президенти сифатида фаолиятини бошлайди

Бугун Халқаро Олимпия қўмитаси тарихида аҳамиятли сана. 2013 йилдан ХОҚ Президенти сифатида фаолият олиб борган Томас Бах бугун расман фаолиятини якунлайди.

Бокс. Лазизбек Муллажонов ҳам WBC Гран-присида ғалаба қозонди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида WBC Гран-присининг нимчорак финал босқичи ўзбек боксчилари учун муваффақиятли ўтди. Жумладан, мусобақанинг ушбу босқичида ҳамюртимиз Лазизбек Муллажонов энг оғир вазн тоифасида марокашлик Юнесс Баалага қарши рингга кўтарилди.

Волейбол: “Ички ишлар вазири кубоги” соҳиблари аниқланди

Мамлакатимизда иқтидорли ёш спортчиларни саралаш, танлаш ва оммавий спортни ривожлантиришга йўналтирилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган тизимли мусобақалар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилмоқда. Волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг аёллар ва ўғил болалар ўртасида Тошкент ва Фарғонада ўтказилган республика босқичи мусобақалари ҳақиқий спорт байрами кўринишини олди.

Cпорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини вакилларимиз муваффақиятли ўтказди

Вьетнамда U23 ёш тоифасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Қиличбоз қизларимиз Осиё чемпионати шоҳсупасидан жой олди

Индонезиянинг Бали шаҳрида давом этаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатининг сабля йўналишида жамоавий баҳслар ўтказилди. Унда Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пардибаева, Самира Шокирова ва Луиса Фернанда Эррера Лара каби маҳоратли қиличбозлардан иборат бўлган Ўзбекистон терма жамоаси  1/16 финалда  Хитой Тайпейини 45:23, 1/8 финалда Ҳонконгни 45:37 ҳисобида таслим қилди.

Бокс. Эртадан Ўзбекистон чемпионати старт олади

23-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида, кичик ўсмирлар (U-15) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Мусобақада Республикамизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан 400 га яқин спортчилар иштирок этиши кутиляпти.

Олий лигага ўтиш турнири якунига етди

Жиззах шаҳрида Олий лигага ўтиш турнири ташкиллаштирилди. Натижада, барча ўйинда ғалаба қозонган "СҚБ" биринчи, "Қизилқум" - иккинчи, "Нефтчи" эса 6 очко билан учинчи поғонани банд этди.

Дзюдочиларимиз сўнгги бор 2018 йилда ЖЧни медалсиз якунлашганди

Дзюдочиларимиз Будапештдаги жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди. Бунақаси сўнгги бор 2018 йили бўлганди.

Двалишвили қандай ҳолатда Умар Нурмагомедовга қарши реванш жанг бўлишини айтди

UFC чемпиони Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди. "Умарга яна бир, иккита ёки учта ғалаба керак бўлади.

Осиё чемпионати полвонларимиз учун омадли ўтмоқда

Ветнамда бўлиб ўтаётган U–23 ёш тоифасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида эркин ва аёллар кураши бўйича баҳслар қизғин давом этмоқда. Эркин кураш мусобақаларида юртимиз вакиллари муносиб натижалар қайд этишди.

ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишни ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Йиғилиш раиси Б.Маматқулов Ижроия қўмита аъзоларига ЎФФ ишчи гуруҳи яқинда водий вилоятларида сафарда бўлиб, жойларда футзални ривожлантиришга берилаётган эътибор, вилоят футзал жамоаларига яратилган шарт-шароитлар ўрганилгани ҳақида маълумот берди.

Тошкентда йога фестивали бўлиб ўтди

Бугун, 21 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек номидаги хиёбонида оммавий йога фестивали ташкил этилди. Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Смита Пант иштирок этиб, йога инсон онгини ва тана уйғунлигини мустаҳкамлаши, саломатлик ҳамда тафаккур ривожига хизмат қилиши ҳақида сўз юритдилар.

Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-Присида навбатдаги ғалабага эришди

Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-Присининг иккинчи босқичида колумбиялик Жон Боланони мағлуб этди. 6 раундлик жангда боксчимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан (59-55 ҳисобларида) ғалаба қозонди.

Саблячи қизларимиз ҳам Осиё чемпионатида совриндор бўлишди

Индонезиянинг Бали шаҳрида ўтказилаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалга эга чиқди. Сабля бўйича бўйича аёллар терма жамоамиз бронза медалини қўлга киритишди.

Осиё чемпионатида эркин курашчиларимиз ҳам беллашувларни бошлашди

Вьетнамнинг Вунгтау шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Ортда қолган эркин кураш усталари ҳам баҳсларга киришдилар.

49 ёшли Оксана Чусовитина Жаҳон челленж кубогида кумуш медални қўлга киритди

Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги ўтказилмоқда. 14 мамлакатдан 60 нафарспортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Мужибилло Турсунов WBC Гранд-присида иккинчи ғалабасига эришди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида профессионал бокс бўйича WBC Гранд-присининг навбатдаги босқичи бошланди. Тўртта дивизионда ташкил этилаётган Гранд-прининг бугунги беллашувлари доирасида супер энгил вазн тоифасида ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси Мужибилло Турсунов рингга кўтарилди.

Спорт курашлари. Осиё чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль

Вьетнам мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U17 ва U23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатида иккинчи кун баҳслари ортда қолди. Унда юнон-рум ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларидаги беллашувлар ташкил этилди.

Ўзбек жанг санъатининг халқаро майдондаги эътирофи

Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятида жорий йилнинг 14–17 июнь кунлари спортнинг Ўзбек жанг санъати йўналиши бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақада мамлакатимиздан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.