Футзал ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари дастурида

Ўзбекистонлик футзалчиларнинг "Дакар-2026" Олимпия ўйинларига йўл олиш имкониятлари қандай? Футзал спорт тури 2026 йил 31 октябрдан 13 ноябрь кунлари Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида ўтадиган IV ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари дастурига киритилди.  Бу ҳақда Халқаро Олимпия Қўмитаси ҳамда "Дакар-2026" Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси аъзолари иштирокида спорт турларини кўриб чиқиш ва рўйхатни тасдиқлаш тадбирида эълон қилинди.  Айтиш лозим, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси "Дакар-2026" Олимпиадасида сув спорти турлари, камондан отиш, енгил атлетика, бадминтон, баскетбол, бокс, спорт рақси, велоспорт, от спорти, қиличбозлик, футзал, гимнастика, гандбол, дзюдо, эшкак эшиш турлари, регби, скейтборд, стол тенниси, таэквандо, триатлон, волейбол, спорт курашлари ҳамда ушу спорт турларидан қатнашишни режалаштирган.  Хўш, футзалнинг "Дакар-2026" Олимпия ўйинлари тизимидан жой олиши мамлакатимиз футзал жамоасининг ушбу мусобақаларда иштирок этишига қай даражада таъсир кўрсатади?  – Халқаро олимпия қўмитаси томонидан белгиланган мезонларга кўра, футзал бўйича ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этмоқчи бўлган олимпия терма жамоалари қитъа миқёсидаги ёки халқаро турнирларда иштирок этган бўлиши, ФИФАнинг футзал бўйича рейтинг жадвалида қайд этилгани, футзалчиларнинг фуқаролиги халқаро федерация ҳамда ХОҚ талабларига жавоб бериши лозимлиги кўрсатилган.

Теннисчиларимиз халқаро турнир ярим финалига йўл олди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги J100 таснифига кирувчи халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида чорак финал ўйинлари ўтказилди. Унда ҳамюртларимиз Сухроб Саидов ва Аҳмаджон Тошмуҳаммедов жуфтлиги қозоғистонлик Эрасил Бахтиёр ва Тоир Сармановни 6:3, 2:6, 10:7 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун Париж-2024 қаҳрамонлари жаҳон чемпионати медаллари учун курашади

Венгрияда ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида энг оғир вазн тоифасидаги иштирокчиларга навбат етиб келди. Бугун эркаклар +100 кг, аёллар +78 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришади.

Ҳамюртимиз Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

Индонезиянинг Бали шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги дастлабки медалини қўлга киритди.

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда жанг қилади

Жорий йилнинг 20 июль куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Унда ҳамюртимиз бокс бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ўзининг еттинчи жангини ўтказади.

Ёш теннисчиларимиз Қозоғистонда муваффақиятли старт олди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган ўсмирлар ёш тоифасида J100 таснифига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда. Мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Сухроб Саидов мезбонлар вакили Олжас Есеналини 2:6, 6:3, 6:3 ҳисобида таслим этди ва иккинчи даврада япониялик Рику Накамото билан рақобатлашадиган бўлди.

Осиёда тенгсиз бўлган пара каноэчиларимиз муносиб кутиб олинди

Жорий йилнинг 12-15 июнь кунлари Таиландда пара каноэ бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида вакилларимиз 7 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза жами 14 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мазкур муваффақиятга эришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди.

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди. Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган жанг 26 июль куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

Волейболчиларимиз эронлик тенгдошларига имкониятни бой берди

Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида 16 ва 19 ёшлилар ўртасидаги волейбол бўйича халқаро мусобақанинг финал ўйинлари бўлиб ўтди.  Мусобақада Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон,  Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистондан 2 та жамоа иштирок этди. 19 ёшлилар ўртасидаги финал баҳсида “Ўзбекистон-1” жамоаси эронлик волейболчиларга қарши майдонга тушди.

Ўзбекистонлик шахматчилар жамоалар ўртасидаги ЖЧда 4-ўринни эгаллаб, 80 минг евро мукофотга эга чиқди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳри рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жамоавий Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақада дунёнинг 55 нафар жамоаси иштирок этди.

Элшод Расулов бошчилигида боксчиларимиз халқаро йиғинга жўнаб кетишди

14-28 июнь кунлари Туркияда аёллар терма жамоамиз халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинини олиб боради. Элшод Расулов бошчилигида қизларимиз бугун тонгда Туркияга учиб кетишди.

Жаҳон чемпионатида 2 нафар дзюдочимиз совринли ўринларга даъвогарлик қилади

Бугун, 15 июнь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатининг учинчи кунги беллашувларида терма жамоамиз аъзоларидан Шукуржон Аминова ва Шаҳрам Аҳадов мусобақаларда ўз иштирокини бошлайди. Шукуржон Аминова -57 килограмм вазнда илк беллашувни франциялик Марта Фавазга қарши ўтказса, Шаҳрам Аҳадов -73 кило оғирликда Лавжаргал Анҳзая (Мўғулистон) /Арон Жабо (Венгрия) ғолибига қарши баҳсга киришади.

Диёрбек Бойбўлсинов жаҳон кубогида иккинчи бўлди

Италиянинг Варезе шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича жаҳон кубоги давом этмоқда. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк медалини қўлга киритди.

Енгил атлетика: Сафина Саъдуллаева Польшада яна тенгсиз бўлди

Польшанинг Белосток шаҳрида енгил атлетика бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда аёллар ядро улоқтириш ва баландликка сакраш, эркаклар эса ядро улоқтириш, баландликка ҳамда лангар чўпга таяниб сакраш баҳсларида рақобатлашди.

Маҳмуд Муродов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

Чехия пойтахти Прагада аралаш яккакурашлар (MMA) бўйича Октагон 72 турнири бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов co-main event — асосий жанглардан бирида октагонга кўтарилди.

Шахмат. Ўзбекистон Рапид бўйича Жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллади

Лондон шаҳрида шахматнинг рапид йўналишлари бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати якунига етди. Унда дунёнинг энг кучли 55 жамоаси қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси раиси Билол Эркинов Қозоғистонда бўлди

Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси президенти Билол Эркинов Қозоғистонга ташрифи чоғида Қозоғистон Бокс федерацияси президенти Раҳимзҳан Ерденбеков билан учрашди. Томонлар икки давлат ўртасида профессионал бокс йўналишидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўсмирларимиз 100 фоизлик натижа қайд этишди

Хабар берганимиздек, 10-14 июнь кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳри, IX халқаро "Қирғизистон гавҳари" спорт ўйинларига мезбонлик қилди. Ушбу турнирнинг бокс баҳсларида ўсмирлар жамоамиз ҳам иштирок этдилар.

Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашади

Бугун Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. 93 мамлакатдан ташриф буюрган 550 нафардан ортиқ спортчи орасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.

Шон О'Мэлли Умар Нурмагомедов билан жанг қилиши мумкин

Бу ҳақда UFC афсоналаридан бири, эксперт Даниэль Кормье хабар берди. "Шон чемпионга икки марта мағлуб бўлди.

Азизжон Камилов Халқаро дзюдо федерациясида икки лавозимга эга бўлди

Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Конгрессда ташкилотнинг Олий бошқарув органи — IJF Ижроия қўмитаси аъзолиги ҳамда IJF Таълим директори (IJF Education Director) лавозимларига сайланди.

Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида навбатдаги Илмий тадқиқот ишлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ–94-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқотлар институти томонидан жисмоний машқлар ҳамда мобил лаборатория орқали илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 11 июнь куни Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида навбатдаги тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Қиличбозлик. Осиё чемпионатида қатнашадиган спортчиларимиз таркиби маълум

17-22 июнь кунлари Индонезиянинг Бали шаҳрида қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мамлакат қиличбозлик федерацияси ушбу мусобақада қатнашадиган спортчиларимиз номини маълум қилди.

Шахмат. Ўзбекистон терма жамоаси Рапид ва Блиц бўйича Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди

Жорий йилнинг, 10-16 июнь кунлари Лондон шаҳрида рапид ва блиц йўналишлари бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг энг кучли 55 жамоаси иштирок этаётган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Боксчиларимиз “Eindhoven cup” турнирида 2 та олтин медални қўлга киритишди

Нидерландияда бокс бўйича “Eindhoven cup” турнири якунига етди. Хабар берганимиздек, мусобақада иштирок этган 3 нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси чемпионлик учун рингга кўтарилди.

Расман. Нурсултон Рўзибоевнинг жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси, 31 ёшли Нурсултон Рўзибоев 16 август куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 319 турнири доирасида октагонга кўтарилади.Рўзибоевнинг рақиби америкалик Брайан Баттле бўлади.

Боксчиларимизнинг барчаси финалда

Нидерландияда ташкил этилаётган бокс бўйича "Eindhoven cup" турнирида финалчилар аниқланди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ярим финал баҳсини ўтказди ва уларнинг барчаси ғалаба қозониб, бугун ўтказиладиган ҳал қилувчи босқичга йўл олишди.

Роланд Гаррос ғолиблари аниқланди

Париж кортларида теннис бўйича Франция очиқ чемпионати ("Роланд Garрос") якунланди. Эркаклар ўртасидаги яккалик дастури финалида италиялик Янник Циннер ва испаниялик Карлос Алькарас ўзаро тўқнаш келишди.

FIDE рейтинги. Карлсен етакчи, Абдусатторов 6-ўрин, Синдоров эса 29-поғонадан жой олди

Жаҳон Шахмат Федерацияси май ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Янгиланган рейтингда кучли 100 талик рўйхатга 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер киришни уддалади.

Двалишвили ва Умар Нурмагомедов ўртасида реванш жанги ўтказилиши мумкин

UFC раҳбари Дана Уайт Двалишвили ва Умар Нурмагомедов ўртасидаги реванш жангини ўтказишга рухсат берди. Дана Уайт енгил вазн тоифаси чемпиони Мераб Двалишвили ва россиялик жангчи Умар Нурмагомедов ўртасидаги реванш жанги ғоясини қизиқарли деб атади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.