Олимпия ўйинлари вақтида кўплаб киберҳужумлар қайд этилди

Франциянинг Ахборот тизимлари хавфсизлиги миллий агентлиги 2024-йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари вақтида 141 та киберҳужумни қайд этган. Ҳужумлар нишони давлат ва спорт муассасалари, телекоммуникация ва транспорт билан боғлиқ бўлган.

Олимпиада иштирокчиси Исроилга қарши постлари учун натижаларидан маҳрум бўлди

Франция енгил атлетика федерацияси Париж Олимпиадасида иштирок этган югурувчи Муҳаммад Абдуллоҳ Кунтни ижтимоий тармоқларда Исроил ҳақида ҳақоратомуз постлар чоп этгани учун дисквалификация қилди. Франциянинг спорт, олимпия ва паралимпия ишлари вазири Амели Оудеа-Кастера Кунтнинг изоҳларини “қабул қилиб бўлмас даражада ҳайратланарли” деб атади.

Илон Маск ва Трамп Олимпиада чемпионига нисбатан онлайн зўравонлик қилгани учун судга тортилади

Ёзувчи Жоан Роулинг ва миллиардер Илон Маск жазоирлик боксчи Иман Хелифнинг интернетда безориликка учраган ҳолатига алоқадор деб топилди ва судга тортиртилган. Бу ҳақда Variety хабар бермоқда.

Хабиб янги пост жойлаштирди (фото)

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги пост жойлаштирди ва у ерда обуначилар билан янги суратини улашди. Суратда Хабиб билан бирга ММА жангчиси Амру Магомедов ва енгил вазн тоифасида Беллатор чемпиони Усмон Нурмагомедов ҳам бор эди.

Хелиф сабаб дунё машҳурлари устидан иш очилади

Париж прокуратураси жазоирлик боксчи Иман Хелифнинг интернетдаги безорилик ҳолатларига учраб, улар туфайли берган шикояти ортидан тергов бошлади. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.

Олимпиадаларда бокс бўйича медаллар жамғаришда юқориладик

Боксчиларимиз Париж-2024 Олимпиадасини 5 та олтин медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади. Натижада терма жамоамиз Олимпиадаларда медал жамғариш умумий рейтингида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Бокс. Одилжон Аслонов профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

Суперўрта вазндаги проф боксчимиз Одилжон Аслонов Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган "RCC Boxing" оқшомида рингга кўтарилди. Турнирда ҳамюртимизга россиялик Сергей Горохов рақиблик қилди.

Литвалик спортчи Олимпиада ўйинларида отаси ўрнатган рекордни янгилаган

Литвалик Миколас Алекна диск улоқтиришда ўтган олимпия ўйинларида рекордни янгилади. У 2004 йилда ўрнатилган рекордни янгилаган.

Уайт Жон Жонсни вазн тоифасидан қатъи назар, дунёдаги энг яхши ММА жангчиси деб билади

UFC президенти Дана Уайтнинг айтишича, оғир вазн тоифасида (120 кг гача) амалдаги UFC чемпиони америкалик Жон Жонс вазн тоифасидан қатъи назар, дунёдаги энг яхши ММА жангчисидир ва уни тан олмаган кишилар  унинг жангларини муҳокама қилмаслиги керак. "Интернетдаги ҳамма аҳмоқдир.

Россиялик жангчи энди UFC'да кўриниш бермайди

Россиялик аралаш яккакураш устаси Денис Тюлюлин ортиқ UFC'да жанг қилмайди. У мазкур Лигада жами 6 та жанг ўтказди ва 1 ғалаба ва 5 мағлубият қайд этди.

Махачев спортга сиёсатнинг аралашишига қарши

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, россиялик Ислам Махачев якунланган Париж Олимпиадаси ҳақида фикр билдирди. "Спорт курашлари мусобақаларидан жуда завқландим.

Махачев спортга сиёсатнинг аралашишига қарши

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, россиялик Ислам Махачев якунланган Париж Олимпиадаси ҳақида фикр билдирди. "Спорт курашлари мусобақаларидан жуда завқландим.

Конор узоқ кутилган жангни бу йилнинг ўзида ўтказмоқчи

36 ёшли ирландиялик UFC жангчиси, енгил вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегор ўзининг бўлажак жанги ҳақидаги баёнотидан сўнг Дана Уайтга мурожаат қилди. Эслатиб ўтамиз, Уайт Макгрегорнинг жанги келаси йили бўлиб ўтишини айтганди.

Булунғур тумани ҳокими боксчи Ситора Турдибековага уй совға қилди

Париж Олимпиадаси иштирокчиси, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Ситора Турдибекова Самарқанд вилояти Булунғур туманида тантанали кутиб олинди.Туман ҳокими Самандар Астанов боксчи қизнинг Париждаги турнирнинг нимчорак финалида хитой тайпейилик рақибига аламли тарзда мағлуб бўлганига қарамай, мусобақада муносиб иштирок этиб, олқишларга сазовор бўлганини қайд этди ва унга янги уй совға қилди.

Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди

Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси Ижроқўм йиғилишининг тегишли қарори билан Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди. Шаҳноза Мирзиёева ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Олимпия ўйинларида ишлаган волонтёр ўлдириб кетилди

13-август, сешанба куни Франция полицияси Олимпия ўйинларида ишлаган волонтёрни ўз квартирасида ўлик ҳолда топди. У икки кун олдин ғойиб бўлди, унинг шериги ҳибсга олинган.

Париж Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига автомобиль ҳамда уй совға қилинди

Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қилган ёзги Олимпиада баҳслари ўз якунига етди. Олимпия баҳсларида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритган Ўзбекистон делегацияси ватанимизга қайтиб келди.

Тайванлик спортчини қирувчи самолётлар билан кутиб олишди

Тайван мамлакат олимпиячилари, жумладан боксчи Лин Ютинг Париж Олимпиадасидан қайтаётган самолётни фахрий эскорт билан таъминлаш учун бир нечта Ф-16 қирувчи самолётларини юборди. Мусобақада спортчи олтин медални қўлга киритди.

Конорга тенг келадиган жангчилар кимлар?

Енгил вазн тоифасида (70 кг гача) UFC чемпионлигига собиқ даъвогар Майкл Чандлер Конор Макгрегор билан ким жанг қилиши мумкинлигини айтди. "Макс Холлоуэй ушбу рўйхатда юқори ўринни эгаллайди.

Алькарас Цинциннатида дастхат қўйиш маросимини ўтказди

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг тўрт карра ғолиби, дунёнинг учинчи ракеткаси, испаниялик теннисчи Карлос Алькарас Цинциннатидаги (АҚШ) "Мастерс" турнири бошланиши олдидан дастхат қўйиш маросимини ўтказди. У имзо қўйиш чоғида болаларни навбатда суриб чиқаришга уринаётган катта ёшли мухлисларга мурожаат қилди.

Ўзбекистон спорт делегациясини Париж—2024 Паралимпия ўйинларига кузатиш маросими бўлиб ўтди

Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон спорт делегациясини Париж—2024 17-ёзги Паралимпия ўйинларига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Сўзга чиққанлар бу галги Паралимпия ўйинларига тайёргарлик аввалгиларига қараганда анча фарқли бўлганини таъкидлади.

Испаниялик сув полочисини ҳақорат қилишди

Испаниялик сув полочиси Паула Лейтон ижтимоий тармоқларда вазни туфайли ҳақорат қилинди. Испания аёллар терма жамоаси 2024-йилда Парижда (Франция) бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида сув полоси мусобақаларида олтин медални қўлга киритди.

Си Цзиньпин Макронга миннатдорчилик билдирди

ХХР раиси Си Цзиньпиннинг махсус вакили, Давлат кенгаши аъзоси Шэнь Ицинь Францияни 2024-йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларига муваффақиятли мезбонлик қилгани билан табриклади. Бу ҳақда Синхуа ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Жамалов олтин медални кимга бағишлади?

Ўзбекистон терма жамоаси сафида Париж-2024 Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган асли доғистонлик эркин курашчи Разамбек Жамалов (74 кг) мусобақадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди. "Ҳис-туйғуларга бойман.

Машҳур UFC жангчиси Разамбекни табриклади

Хабарингиз бор, Париж шаҳрида бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари доирасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган эркин курашчи Разамбек Жамалов мусобақа ғолибига айланди. Асли доғистонлик Жамалов фаолиятидаги илк Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этди ва олтин медалга эга чиқди.

Олимпиадада қайси курашчиларимиз медал олишга муваффақ бўлишган?

Париж Олимпиадаси ҳам ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг спорт курашлари беллашувлари Ўзбекистон учун ҳам омадли, ҳам омадсиз ўтди, дейиш мумкин.

Қирғизистон Олимпиадада муваффақиятли иштирок этди

11 август Франциянинг Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари расман якунига етди. Унда иштирок этган Қирғизистон делегацияси мусобақани 2 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.

Латвиялик спортчи дисквалификация қилинди

FIDE интизом ва ахлоқий комиссияси латвиялик Андрей Стребковни аёл шахматчиларни почта орқали узоқ муддат таъқиб қилгани учун беш йилга дисквалификация қилди. "Текширув шуни кўрсатдики, ўнлаб аёллар, баъзилари 14 ёшда бўлганлар, ўз уйлари, клублари, университетлари ва мусобақалар ўтказиладиган жойларига юборилган порнографик материалларни ўз ичига олган одобсиз хатларни олган", - дейилади FIDE баёнотида.

Олимпиаданинг ёпилиш маросими байроқдори тадбирда иштирок эта олмади

Париж Олимпиадасининг ёпилиш маросими учун байроқдор сифатида танланган ирландиялик сузувчи Даниэль Уиффен касал бўлиб қолди ва тадбирга бориш ўрнига касалхонага ётқизилди. Сузувчининг айтишича, ўзини жуда ёмон ҳис қилган, аммо кейинчалик даволаниш туфайли ўзини яхши ҳис қила бошлаган.

Британиялик машҳур спортчи фаолиятини тугатди

Британиянинг сувга сакраш бўйича энг совриндор спортчиси Том Дейли Париж Олимпиадаси тугаган куннинг эртасига, 30 ёшида нафақага чиқди. У Токиода олтин, Парижда кумуш ва Рио-де-Жанейрода синхрон сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритган, шунингдек, сувга сакраш бўйича икки карра Олимпиада бронза медали совриндори бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.