Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 йўлланмаси учун Италияда ўтаётган 1-жаҳон лицензион турнирида иштирокини бошлайди. Ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб Тўрабек Ҳабибуллаев рингга кўтарилади.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент «Катта дубулға» турниридаги иштирокини муваффақиятли якунланди. Дунёнинг 68 мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мусобақада ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди.
АҚШнинг Нью-Йорк штатида Ўзбекистон вақти билан 3 март, якшанба тонгида катта профессионал бокс турнири ўтказилди.Ушбу бокс кечаси доирасида ярим енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Отабек Холматов WBA чемпионлик камари учун Раймонд Фордга қарши жанг қилди.
Нодирбек Абдусатторов «Prague Chess Festival» турнирининг 5-турида польшалик Бартел Матеуш устидан ғалаба қозонди. Бу ғалаба ҳамюртимизга FIDE рейтингида 3,6 балл келтирди.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда польшалик Бартел Матеушга қарши қора доналарда ўйнади.
Тошкентда ўтаётган "катта дубулға" мусобақасида -73 кг вазн тоифасида қатнашган ҳар икки дзюдочимиз ғалабага бўлган иштиёқларини муносиб тарзда намойиш этишди. Шаҳрам Аҳадов пойтахтимизда ўтаётган турнирда бронза медалини қўлга киритди.
Тошкент «Катта Дубулға» турнирининг иккинчи кунида уч нафар дзюдочимиз медаллар учун курашадиган бўлди. Уларнинг рақиблари билан танишинг:Бронза медали учун:-73 кг: Шаҳрам Аҳадов - Маҳмадбек Маҳмадбеков (Нейтрал атлет)-73 кг: Обидхон Нўмонов - Данияр Шамшаев (Қозоғистон)-70 кг: Гулноза Матниязова - Маргит де Вугт (Нидерландия) Манба: olympic.uz
Бугун, 2 март куни Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинцияси Пучон шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда.Ушбу оқшом доирасида ўзбекистонлик 8 нафар профессионал боксчи рингга чиқади.
“Ҳумо арена”да дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кун беллашувлари старт олди. Бугун ўрта вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Греция пойтахтида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достон Рўзиев Тошкент «Катта дубулға» турнирида ҳамюртларимизнинг илк медалига муаллифлик қилди. Спортчимиз -60 кг вазн тоифасида кечган финал баҳсида жаҳон чемпионати совриндори, грузиялик Гиорги Сардалашвилини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда ҳиндистонлик Домараджу Гукешга қарши оқ доналарда ўйнади.
3-11 март кунлари Италиянинг Бусто-Арсизио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 1-жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтади.Ушбу мусобақада 112 та давлатдан 632 нафар боксчи 49 та йўлланма учун рингга кўтарилади.
Қозоғистоннинг Профессионал хоккей Лигасида иштирок этаётган «Ҳумо» хоккей клуби бугун плей-офф босқичида бешинчи ўйинни ўтказди.Хабарингиз бор, тўртта ўйиндан кейин жамоамиз 1:3 ҳисобида ортда қолаётганди.
-52 кг вазн тоифасининг финал баҳсида Гулҳаё Жўраева франциялик спортчи Амандин Бушар билан баҳс олиб борди. Ушбу курашда ҳамюртимизга бироз омад етишмади ва Гулҳаё турнирни кумуш медали билан якунлайдиган бўлди.
Тошкент “Катта Дубулға” турнирининг илк кунида дастлабки олтин медални бизга терма жамаомиз аъзоси Достон Рўзиев тақдим қилди. -60 кг вазн тоифасининг финал баҳсида ҳамюртимиз Грузия вакили Гиорги Сардалашвили билан кураш олиб борди ва ғалабага эришди.
Испаниялик жангчи “Сантяго Бернабеу”да бўлиб ўтадиган UFC оқшомининг марказий жангида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у Испания телевидениясига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Жаҳон шахмат федерацияси февраль ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 4 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин эгаллади.
Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирининг биринчи кунида саралаш баҳслари ортда қолди. Кечки дастурда Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакили медаллар учун кураш олиб борадиган бўлди.
Хабар берганимиздек, 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида катта проф бокс оқшоми ўтказилади. Кечанинг андеркард жангида ҳамюртимиз Исроил Мадримов россиялик Магомед Курбановга қарши вакант бўлиб турган WBA камари учун рингга кўтарилади.
“Ҳумо арена”да дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнири старт олди. Дастурга кўра, бугун енгил вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилиб, эркаклар -60 ва -66 кг, аёллар -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
3 март тонгида АҚШнинг Нью-Йорк штати, Верона шаҳрида катта проф бокс турнири ўтказилади. Биз учун аҳамиятлиси, оқшом доирасида ярим енгил вазн тоифасида чарм қўлқоп устамиз Отабек Холматов WBA чемпионлик камари учун рингга чиқади.
Хабар берганимиздек, 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида катта проф бокс оқшоми ўтказилади. Бўлажак турнир доирасида Исроил Мадримов WBA Regular камари учун россиялик Магомед Курбановга қарши рингга чиқади.
Нодирбек Абдусатторов «Prague Chess Festival 2024» мусобақасининг 3-турида бугун чехиялик ДАвид Навара устидан ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз мазкур ғалаба эвазига FIDE рейтинги жадвалида ўз ҳисобига 3,9 балл қўшиб қўйди.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда чехиялик Давид Наварага қарши оқ доналарда ўйнади.
3 март тонгида АҚШнинг Нью-Йорк штати, Верона шаҳрида катта проф бокс турнири ўтказилади. Аҳамиятлиси, мусобақа доирасида ярим енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Отабек Холматов WBA чемпионлик камари учун рингга чиқади.
Ҳиндистон пойтахти Нью-Делида олти кун давом этган велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди.Мусобақада Ўзбекистон катталар ва ёшлар терма жамоалари жами 17 нафар спортчи билан иштирок этди.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида кеча 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда ҳиндистонлик Видит Сантош Гужратҳийга қарши қора доналарда ўйнади.
Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган чарм қўлқоп устамиз Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди. Унга кўра, чарм қўлқоп устамиз 14 апрель куни Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган IBA чемпионлар оқшоми турнирида рингга кўтарилади.
Филиппинда ўтаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна икки медални қўлга киритди. Ҳар икки медални терма жамоа ҳисобига истеъдодли сузувчиларимиздан бири Элдор Усмонов келтирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.