Умарбек Халилов Давлат экология қўмитаси раисига биринчи ўринбосар бўлди

Умарбек Халилов Давлат экология қўмитаси раисига биринчи ўринбосар бўлди

Нурота тумани ҳокими Умарбек Халилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Халилов Умарбек Яхшимуродович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу тайинловга қадар у Навоий вилояти Нурота тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди. Ундан олдинги йилларда президент давлат маслаҳатчиси хизматида бош инспектор вазифасида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.