Дзюдо. Тел-Авив «катта дубулға» мусобақасида ўрта вазн вакиллари иштирок этади

Дзюдо. Тел-Авив «катта дубулға» мусобақасида ўрта вазн вакиллари иштирок этади

Бугун Исроил пойтахтида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда 4 вазн тоифасида баҳслар ўтказилади.

Дастлаб — 81 кг вазн тоифасида Маъруф Ҳайдаров бельгиялик Сами Шушига қарши беллашув билан вакилларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб беради. Шундан сўнг Обидхон Нўмонов доминиканлик Антонио Торнал билан ҳисоб-китоб қилади. Шунингдек, — 70 кг вазн тоифасида баҳс олиб борадиган қизимиз Шоҳиста Назарова биринчи даврани украиналик Наталия Чистаковага қарши ўтказади.

Маълумот учун, кечаги баҳсларда вакилларимиз орасида Диёра Келдиёрова ( — 52 кг) бронза медали учун курашиш босқичигача етиб келди. Бироқ унда дзюдочимиз венгриялик Река Пупга имкониятни бой бериб қўйди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.