Ўрта Ер денгизининг барчага севимли дам олиш масканлари, олтин тусли қумлари, зилол сувлари, ёрқин қуёши ва тоза соҳилларга эга бўлган Туркия, дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрувчи сайёҳларни йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган Caretta Carettaлари билан кутиб олади. Ҳақиқатан ҳам, Caretta Carettaлар кўпайиш ҳудудларининг 99 фоизи Туркия ва Кипрда жойлашган бўлиб, насл қолдириш даврида Caretta Carettaларга атроф-муҳит омилларининг салбий таъсирини олдини олиш учун Туркиядаги 20 дан ортиқ соҳиллар ҳимояланган.
Изтузу Туркиянинг Ситтаслов (секин шаҳар) бўлган Кўйжеғизда, Мармарис ва Фетҳие ўртасида жойлашган. Caretta Carettaларнинг кўпайиш мавсумида денгиз тошбақалари саргузаштларига гувоҳ бўлиш учун унутилмас саргузаштлар тақдим этувчи Изтузу соҳили соат 20:00 дан 08:00 гача ёпиқ.
Сайёҳлар соат 20:00 атрофида соҳилни тарк этгандан сўнг, соҳил Caretta Carettaлар ихтиёрига қолдирилади. Айни пайтда эса, полапон тошбақалар қобиғидан чиқиб, уяларини тарк этиб, денгиз томон талпинадилар. Дам олувчилар кундузи соҳилнинг соябонлари ва креслоларидан исталганча фойдаланишлари мумкин бўлсада, “кўпайиш ҳудуди”да бунга рухсат берилмайди. Соҳилда тадқиқот, қутқарув ва реабилитация маркази ҳам мавжуд бўлиб, у ерда ҳаста ва жароҳатланган тошбақалар даволанади ва денгизга қайтарилади. Кириш ва чиқиш нуқталари назорат остида бўлган ушбу соҳилда олиб борилган ҳимоя ишлари туфайли Caretta Carettaлар популяцияси сўнгги йилларда сезиларли даражада ортди.
Тарихий қолдиқлар ва Caretta Carettaлар: Патара соҳили
Туркиядаги энг узун (18 км) соҳиллардан бири бўлган Патара ҳам Caretta Carettaлар учун ажралмас ҳаёт манбаидир. Патаранинг кенг соҳилида Ўрта Ер денгизи қуёши, шабадаси ва мовий сувлардан баҳраманд бўлиш билан бирга, Caretta Carettaларни кузатганингиздан сўнг, қадимги Патаранинг қадимий шаҳри билан қизиқарли вақт саёҳатига чиқишингиз мумкин. Ликия Лигасининг тарихий пойтахти бўлган Патара бутун Эллинистик, Рим ва Византия даврларида ҳам ўз обрўсини сақлаб қолди. У Парламент биноси ва театр каби монументал иншоотлари билан ажралиб туради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.