Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммитида қатнашади

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммитида қатнашади

25 январь куни «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммити бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммитида қатнашади, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.

ХХР Раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.

Таъкидланишича, онлайн саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.