Туркиянинг “пери мўрилари” номли қоялари билан машҳур, сеҳрли ўлка дея таъриф берилган ҳудуди Кападокия турли шакл ва ўлчамдаги ҳаво шарлари фестивалига мезбонлик қилди.
Англия, Шветсария, АҚШ, Германия, Франция, Бельгия, Испания, Португалия, Словения, Македония, Люксембург ва Туркиядан 22 хил фигурали шарлар намойиш парвозларини амалга оширди. «Музқаймоқ», «Ўрдак», «Обеликс», «Саккизоёқ», “Фазо кемаси” ва “Турк байроғи” каби санъатшунослар томонидан махсус шакл ва тус бериган турли кўринишдаги ҳаво шарлари маҳаллий ва хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотди.
Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан 2021 йилдан бери уюштирилиб келинаётган Туркия Маданият йўналиши фестиваллари 5 август куни Кападокияда бошланди. Дунёнинг энг қамровли маданият ва санъат лойиҳаларидан бири сифатида ташкил этилган Турк маданияти йўли фестиваллари бу йил 11 вилоятда ўтказилади. 5-13 август кунлари ўтказиладиган “Кападокия ҳаво шари ва Маданият йўли” фестивали ортидан Туркиянинг Трабзон, Эрзурум, Чанаккале, Газиантеп, Анқара, Коня, Истанбул, Диярбакир, Измир ва Анталия вилоятларида фестиваллар навбат билан бўлиб ўтади.
Кападокия ҳаво шари ва Маданият йўналиши фестивали — Невшеҳир, 2023 йил 05-13 август
Сумела Маданият йўналиши фестивали — Трабзон, 2023 йил 19-27 август
Паландўкен Маданият йўналиши фестивали — Эрзурум, 2023 йил 19-27 август
Троя Маданият йўналиши фестивали — Чанаккале 09-17 сентябрь 2023 йил
Гастроантеп Маданият йўналиши фестивали — Газиантеп 2023 йил 16-24 сентябрь
Башкент Маданият йўналиши фестивали — Анқара 16 сентябрь – 01 октябрь 2023 йил
Беёғлу Маданият йўналиши фестивали — Истанбул, 30 сентябрь — 15 октябрь 2023 йил
Сур Маданият йўналиши фестивали — Диярбакир, 2023 йил 14-22 октябрь
Эфес Маданият йўналиши фестивали — Измир, 2023 йил 28 октябрь — 05 ноябрь
Анталия Маданият йўналиши фестивали – Анталия 2023 йил 4-12 ноябрь.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.