Боксчиларимиз лицензион турнирда иштирок этишади

Боксчиларимиз лицензион турнирда иштирок этишади

25 май 2 июн кунлари Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида Париж — 2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 2-Жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон бокс аёллар терма жамоасидан 3 нафар вакиламиз ҳам Олимпияда йўлланмаси учун рингга кўтарилишади.

Турнирда иштирок этадиган терма жамоамиз таркиби билан танишинг:

— 57 кг: Ситора Турдибекова
— 60 кг: Рашида Тагирова
— 66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
— 75 кг: Азиза Зокирова

Мураббийлар: Элшод Расулов, Ислом Таджибаев, Темур Ахбаев, Лазизбек Зокиров.

Физиотерапевт: Шаҳзода Умарова

Шифокор: Комилжон Расулов

Жамоа раҳбари: Шоҳид Тиллабоев.

Эслатиб ўтамиз, — 57 кг вазнли боксчимиз Ситора Турдибекованинг бундан бир неча кун олдин Олимпияда йўлланмасига эга чиққанлиги ҳақида айтиб ўтгандик.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.