Фигурали учиш бўйича россиялик спортчи маҳаллийлаштирилади

Фигурали учиш бўйича россиялик спортчи маҳаллийлаштирилади

Россиялик фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.

«Гейниш ва Чигирев кейинги мавсумдан бошлаб, мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси номидан иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда. Маҳаллийлаштиришга оид ҳужжатлар керакли жойга тақдим этилган», дейилади манба хабарида.

Маълумот учун, Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев спорт жуфтлиги йўналишида чиқиш қилади. Улар Москва чемпионати ҳамда Кубок босқичи ғолиби ҳисобланади.

Екатерина Гейниш 2006 йил 18 март куни, Дмитрий Чигирев эса 2001 йил 1 апрелда Москвада туғилган. Улар жуфтликда Россиядаги бир қанча маҳаллий мусобақалар ғолиб ва совриндорларига айланган.

Шунингдек, Дмитрий Чигирев Олимпия ўйинлари совриндори Евгения Медведеванинг қайлиғи эканини таъкидлаш лозим.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.