Унда допингга қарши кураш бўйича ўзаро ҳамкорликка оид қатор масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Витолд Банка бошчилигидаги WАDА мутасаддилари, Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиков иштирок этишди.
Одил Абдурахманов Президентимиз Шавкат Мирзиёев барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг имкониятларини спорт орқали жаҳон майдонида намойиш этиш, жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш йўлида олиб бораётган ишлари хусусида батафсил маълумот берди.
Ўз навбатида Адҳам Икрамов ва Ойбек Касимов атлетларимизнинг Париж 2024 ёзги Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарликлари, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлар хусусида тўхталишди.
Қайд этиш жоиз, юртимиз бундай нуфуздаги йиғилишни биринчи маротаба қабул қилмоқда ва WАДА Президенти ҳам илк бора диёримизга ташриф буюрмоқда. Витолд Банка ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро майдондаги натижалари ортиши баробарида мазкур соҳа мутахассислари ҳам ўз тажрибаларини орттириб бораётганликлари, ҳамюртларимиз улкан муваффақиятларга эришаётганини мақтов билан тилга олди.
Самимий руҳда ўтган учрашув давомида томонлар ўзбекистонлик халқаро допинг офицерларини янада кўпайтириш, малакали кадрлар тайёрлаш ва келгусида бу каби кўплаб халқаро тадбирларни ўтказиш бўйича фикр алмашишди.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.