2022 йилда пойтахтга $3,8 млрдлик инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган

2022 йилда пойтахтга $3,8 млрдлик инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган

2022 йилда Тошкент шаҳрида умумий қиймати 3,8 млрд долларлик 738 та лойиҳани амалга ошириш режа қилинган. Шундан 500 та лойиҳа жорий йилнинг ўзидаёқ ишга тушиши, бунинг натижасида 27 мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Президент Тошкентнинг молиявий ва иқтисодий имкониятлар кенглигини, ҳар бир туманга қўшимча 100 млн доллар жалб қилиш мумкинлигини таъкидлади.

2022 йил Тошкент шаҳрида 738 та лойиҳа бўйича жами 3 млрд 800 млн доллар инвестиция ўзлаштирилиши режа қилинган. Бу ҳақда душанба куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган пойтахтда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти вақтида маълум қилинди.

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу маблағларнинг 2 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади. 500 та лойиҳа жорий йилнинг ўзида ишга туширилиб, 27 мингта янги иш ўрни ташкил этилади.

Қолаверса, инвестиция лойиҳаларини маҳаллалар кесимида шакллантириш чоралари, бу соҳада 2022−2026 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

2022 йилда пойтахтга $3,8 млрдлик инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган
Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тақдимот вақтида. Фото: Президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Тошкент шаҳрининг молиявий, иқтисодий имкониятлари кенглигини, ҳудудий лойиҳаларни кўпайтириб, ҳар бир туманга қўшимча 100 млн доллар жалб қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Ташқи савдо борасида ҳам «ўсиш нуқталари» белгилаб олинган. Хусусан, жорий йилда Тошкент шаҳри экспорти 1 млрд 400 млн доллар бўлиши кутилаётган бўлса, 2026 йилга бориб бу кўрсаткични 2 млрд 500 млн долларга етказиш мўлжалланган.

«Газета.uz»да реклама

Президент йирик халқаро брендларни жалб қилиш орқали ҳам ички бозор талабини қондириш, ҳам экспортни ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Тақдимот давомида видеоалоқа орқали туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан маҳаллабай ишлаш масалалари юзасидан мулоқот бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.