Унда юртимизнинг турли ҳудудлари, шунингдек, Тожикистон, Украина, Қозоғистондан ташриф буюрган 350 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Якунда 9 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғарган Самарқанд вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
7 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган пойтахт жамоаси иккинчи, 5 та олтин, 6 та кумуш ва 8 та бронза медаллари билан Тошкент вилояти кучли учликдан жой олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.