Аввалроқ ўзбекистонлик гимнастикачи жароҳат олгани сабаб 2024 йилги Олимпиада ўйинларига саралаш баҳси бўлган Осиё чемпионатида иштирок эта олмагани маълум бўлган эди. Бироқ спортчининг сўзларига кўра, у ҳали ҳам Париж Олимпиадасида иштирок этиш умидини йўқотмаган.
Францияга бориш имконияти борми, деган саволга Чусовитина шундай жавоб берди: “Имкониятлар бор! Агар йўқ бўлса, 2028 йилда мени кўрасиз!”
Чусовитина 19 июнда 49 ёшга тўлади. Лос-Анжелесдаги навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинлари бошланишида у 53 ёшга тўлади.
Навбатдаги Олимпиада Ўзбекистон қаҳрамони учун 9-мусобақа бўлади.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.