28 июль куни Саитама шаҳри (Япония)да Super RIZIN 3 турнири доирасида бокс қоидалари бўйича уч раундлик жанг бўлиб ўтади. Унинг формати уч дақиқадан иборат бўлади.
Унда филиппинлик собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо мезбонлар вакили Сузукига қарши рингга чиқади.
Маълумот учун, 45 ёшли Пакьяо профессионал боксда 62 ғалаба (39 та нокаут), 8 та мағлубият (3 та нокаут) ва иккита дуранг қайд этган. 25 ёшли Сузуки эса аралаш яккакурашларда 13 ғалабага эга, 3 бор мағлубият аламини тотиб кўрган ва жангларидан бири ҳақиқий эмас деб топилган.
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.