Исроил Мадримов Кроуфордга қарши жанг олдидан допинг тест топширди (фото)

Исроил Мадримов Кроуфордга қарши жанг олдидан допинг тест топширди

Супер яримўрта вазн тоифаси WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов илк ҳимоя жангига тайёргарликни давом эттирмоқда.

У 3 август куни АҚШ вакили Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади.

Айни пайтда АҚШда бўлиб турган Мадримов ушбу жанг олдидан допинг учун таҳлил топширмоқда. Бу ҳақда у ўзининг X'даги (Twitter) саҳифаси орқали маълум қилди.

«3 август куни бўладиган жанг учун WADA тест марказига тўртинчи бор ташриф буюрдим», деб ёзган Мадримов.

Исроил Мадримов Кроуфордга қарши жанг олдидан допинг тест топширди (фото)
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.