Ўзбекистон бокс терма жамоаси 19 июнь куни ўз иштирокини ўтказди. 11 нафар боксчи рақибларига қарши рингга кўтарилди.
+92 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Баҳодир Жалолов Хитой вакили Ремула Абудурихитига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
19 июнь кунги жанглар натижалари билан танишинг:
48 кг вазн тоифасида Саидахон Раҳмонов россиялик Лиа Патлайга имкониятни бой берди;
50 кг вазн тоифасида Сабина Бобоқулова ҳиндистонлик Анамикага мағлуб бўлди;
54 кг вазн тоифасида Нигина Ўктамова ҳиндистонлик Сонияни мағлубиятга учратди;
60 кг вазнда Рашида Тагирова беларуслик Алла Ивашкевичга очколар эвазига мағлуб бўлди;
66 кг вазн вакили Ҳадичабону Абдуллаева Ҳиндистон вакили Манжу Бамборияга имкониятни бой берди;
75 кг вазнда Азиза Зокирова беларуслик Алина Веберни мағлубиятга учратди;
+81 кг вазн тоифасида Диёрахон Абдуманнобова ҳиндистонлик Нупурга имкониятни бой берди;
60 кг вазн тоифасида Дилшод Абдумуродов озарбайжонлик Мақсуд Ҳасметовни мағлуб этди;
+71 кг вазнда Havasбек Асадуллаев афғонистонлик Фаразаҳмат Амирийни мағлубиятга учратди;
92 кг вазнда рингга кўтарилган Мадиёр Саидраҳимов, ўз баҳсида қирғизистонлик Бакит Токтосунни мағлубиятга учратди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.