Унга кўра, чарм қўлқоп устамиз 12 июль куни Россия Федерациясининг Серпухов шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомида россиялик боксчи, Европа чемпиони, жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби Дмитрий Двалига қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Двали шу йил март ойида бошқа бир ҳамюртимиз Жасурбек Латиповни мағлубиятга учратган эди. Зоиров проф рингда 5 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Учта жангини муддатидан аввал якунлаган.
Ушбу профессионал бокс кечасида Муслим Гажимагомедов, Альберт Батиргазиев каби боксчилар ҳам навбатдаги жангларини ўтказади...
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.