БРИКС ўйинларида тўртинчи ўринга кўтарилиб олдик

БРИКС ўйинларида тўртинчи ўринга кўтарилиб олдик

Россия Федерациясининг Қозон шаҳри мезбонлик қилаётган VI БРИКС ўйинларининг еттинчи куни ортда қолди.

Ўзбекистон делегацияси учун кечаги кун муваффақиятли ўтди. Кун давомида атлетларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришга эришишди.

Тажрибали каноэчимиз Артур Гулиев 200 метр масофада олтин медаль соҳибига айланди. Аёллар кураши вакиласи Нигина Собирова кумуш медални қўлга киритди. Қолган 3 та бронза медалини ҳам аёллар кураши вакилалари терма жамоамизга тақдим этишди.

Кечаги кун қаҳрамонларимиз:

Олтин медаль:

Артур Гулиев (каноэ, 200 метр)

Кумуш медаль:

Нигина Собирова (аёллар кураши, — 62 кг)

Бронза медаллар:

Дилфуза Аимбетова (аёллар кураши, — 59 кг)

Динора Рустамова (аёллар кураши, — 65 кг)

Светлана Оқназарова (аёллар кураши, — 72 кг)

Еттинчи кундан сўнг Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин, 13 та кумуш ва 21 та бронза медаллари билан Россия, Беларус ва Хитой жамоаларидан сўнг умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.