Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Париж 2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар тақсимотини қайта шакллантирди.
Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Турсуной Жабборова индивидуал квота соҳибасига айланиб, лицензиатлар қаторига қўшилди. Ҳамюртимиз бўлажак Олимпиадада +81 кг вазн тоифасида иштирок этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.