Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб бериш бўйича «Ўзбекнефтегаз» АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан зарурий кўрсатмалар берилди.
Навбатдаги ўрганиш ишлари “Uzbekistan GTL” заводида олиб борилиб, ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларни ишлаб чиқариш жорий ҳолатини ўрганиш, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлиги доимий назорат қилиш, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши билан бир қаторда 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумига асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналарини тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ҳам жойида ўрганилди.
Куз-қиш мавсумида тўхталишлар бўлмаслиги ҳамда технологик жараёнларни бир маромда ва хавфсиз амалга оширилишига масъул бўлган маҳаллий ёш смена муҳандислари ва мутахассисларнинг бошқарув жараёнларини янада инновацион тарзда амалга оширилиши юзасидан фикр ва мулоҳазаларини тинглади, бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, синтетик дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш, сақлаш ҳолатлари ўрганилди ҳамда сотиш ишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳам таҳлилий кўриб чиқилди.
Бошқарув раиси “GTL” дизель ёқилғиси сотилиши бошланганини таъкидлаб, қисқа муддат ичида жами 31 минг тоннага яқин синтетик дизель маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинганини эътироф этди. Қўшимча равишда, нафта маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир вазифалар белгилаб берилди.
Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилиши бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумида Республика истеъмолчилари ва иқтисодиёт тармоқларини ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида корхона томонидан белгиланган миқдорларда захиралар яратилганлиги маълум қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.