Туризм маркази бўлмиш Анталиянинг чуқур илдиз отган кўҳна ва бой тарихини очиб берувчи Калеичи, қадимий бинолари, юнон, салжуқий ва усмонли меъморчилиги изларини акс эттирган уйлари, манзарали дарахтларга тўла тор кўчалари билан йилнинг ҳар фаслини очиқ осмон остидаги музейга айлантиради.
Ҳар йили миллионлаб сайёҳларни қарши оладиган Анталия ўзининг табиий ва тарихий гўзалликлари билан бирга денгиз, қуёш ва қум учлиги билан сайёҳларни жалб қилади.
Шаҳар марказида жойлашган, милоддан аввалги IV аср охирида бошланган тарихий ўтмишида, милоддан аввалги II аср ўрталарида Пергамон қироли Атталос томонидан порт шаҳрига айлантирилган тарихий Калеичи ҳудуди Анталиянинг юраги сифатида қаралади.
85 та монументал бино, 6 та масжид, 3 та мадраса, 4 та мақбара, 5 та ҳаммом, 56 та қалъа ва 456 та фуқаролик архитектураси намуналари жойлашган Калеичида антиқа буюмлар, гилам сотувчи кичик дўконлар, кема портлари, шунингдек, маҳаллий ва халқаро таъмларни татиб кўриш мумкин бўлган бир қатор ресторанлари билан зиёратчиларга хизмат қилади.
Анталияни тарғиб қилиш жамғармаси (АТАV) президенти Елиз Гул Эгенинг фикрича, минтақанинг шаҳар марказида эканлиги ва бориш осон бўлгани учун диққатни тортган.
Қалъа дарвозаси ёнида шаҳарнинг яна бир муҳим рамзи бўлган Соат минораси жойлашган. Милодий IХ асрда қурилган ва Абдулҳамид II даврида соат минорасига айлантирилган асарда Рим, Салжуқий, Усмонли ва Жумҳурият даврларининг излари бор.
Калеичи дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрувчиларни қабул қилишини таъкидлаган Эге, шундай қўшимча қилди:
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.