Талаба ёшларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландияга “Work and travel” халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида ссуда ажратилади.
Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (15 млн сўм) миқдорида ссуда ажратилади.
Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади. Ариза берувчи қуйидаги хужжатларни илова қилади:
1 календарь йил давомида 2 000 нафар ариза берувчига ссуда ажратиш маъқуллангандан сўнг ариза қабул қилиш тўхтатилади.
Ссуда ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича ссуда ажратилган ариза берувчилардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда келгуси йилда қайтадан мурожаат қилади.
Маълумот учун, ссуда қайтариш шарти билан ажратиладиган фоизсиз қарз ҳисобланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.