Аниқланишича, энг қиммат авторақамнинг қиймати 517,1 млн сўмни ташкил қилган.
Маълум қилинишича, avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 620,0 млрд сўмлик 152,0 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган.
Авторақамларнинг сотуви сони ва ҳажми бўйича 2,6 баробарга ўсган.
Сотилган авторақамларнинг 97% жисмоний шахсларга ва қолган 3% юридик шахсларга тўғри келган. Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 517,1 млн сўмни ташкил қилди.
Бундан ташқари жорий йилнинг январь сентябрь ойлари давомида биржанинг mobilraqam.uzex.uz савдо тизими орқали жами 14,6 млрд сўмли 3 577 та мобил рақамлар сотилган.
«Сотилган мобил рақамларнинг умумий қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бир ярим маротабага ўсди»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.