Фуқароларнинг ушбу тоифалари реестри «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида юритилади.
Низомда бепул саёҳатлар учун чипталар бериш ва уларни ҳисобга олиш тартиби, шунингдек, бепул саёҳатлар харажатларини компенсация қилиш механизми назарда тутилган.
Қарорга кўра, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар реестри юритилади.
Бир ой муддатда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари томонидан автовокзалларнинг мансабдор шахсларига ушбу реестрдан фойдаланиш имконияти очилади.
Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда уларни бевосита кузатиб борувчи шахсга йилига бир марта бепул темир йўл ёки шаҳарлараро автобус чипталари (бориш ва қайтиш) ажратилади.
Юқорида кўрсатилган тоифадаги фуқаролар бепул йўл чиптасини расмийлаштириш учун мансабдор шахсга шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари керак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.