Фарғонадаги футбол мактабида ўзи билан бирга ишловчи аёлга шилқимлик қилган зам директор қамалди

Фарғонадаги футбол мактабида ўзи билан бирга ишловчи аёлга шилқимлик қилган зам директор қамалди

У ўзи билан бирга ишловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилиб, унга турли беҳаё гаплар айтиб, унинг тана аъзоларини ушлаган.

Жорий йил 7 ноябрь куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисми билан А.С.га оид маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди.

Аниқланишича, А.С. 2024 йил сентябрь ойида Фарғона шаҳар С.Темур кўчасида жойлашган футбол мактабида, ўзи билан бирга ишловчи мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ф.Ў.га (аёл) шаҳвоний шилқимлик қилиб, унга турли беҳаё гаплар айтиб, унинг тана аъзоларини ушлаб, Ф.Ў.нинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир неча марта қўпол равишда содир этган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.С. МЖтКнинг 41-1-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилди ва шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.