«Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож» — Президент

"Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож" — Президент

Шавкат Мирзиёев 2025 йилда муҳтож одамларнинг жарроҳлик амалиёти учун 185 млрд сўм ажратилишини таъкидлади.

Бугун, 13 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Маълум қилинишича, 2025 йилда муҳтож одамларнинг жарроҳлик амалиёти учун Тиббий суғурта жамғармасига қўшимча 185 млрд сўм ажратилади. “Ижтимоий дафтарлар” маблағи фақат камбағал оилаларни яшаш шароитини яхшилаш, тиббиёт, таълим хизматларини кўрсатиш ва даромадини оширишга сарфланади. Адолат бўлиши учун, эндиликда бу маблағлар тумандаги камбағаллар сонига қараб тақсимланади.

Ижтимоий дафтарлар маблағининг 30 фоизини туман ҳокимларига “Инсон" марказлари билан маҳалладаги уй-жой, йўл, сув ва электрни яхшилаш учун ишлатишга рухсат берилади.

Қайд этилишича, ҳозирда 400 та кўп қаватли ижтимоий уйда 25 минг аҳоли истиқомат қилади. Лекин улар яқин қариндошлари ва одатий яшаш шароитидан анча узоқлашиб қолаётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилади. Уларга ўзини маҳалласига яқин жойдаги уйни ижарага олишга рухсат берилади, харажати қоплаб берилади.

Ушбу вазифалар ижтимоий ҳимоя агентлиги директори М.Оллоёровга топшириқлар берилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.