Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди

Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди

Ўзбек дубляж қироли мингдан ортиқ машҳур филмларни, жумладан, «Иван Василевич касбини ўзгартиради», «Афоня» ва шу каби филмларга овоз берган.

Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, ўзбек дубляж санъатининг қироли, Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев табаррук 88 ёшда вафот этди, дея хабар бермоқда Ўзбек Миллий Академик драма театри Матбуот хизмати.

У «Ўзбекфильм» киностудиясида ўзбекчага ўгирилган мингдан ортиқ хориж филмига овоз берган.

Тўлқин Тожиев «Қилич ва қалқон», «Афоня», «Иван Васильевич касбини ўзгартиради», «Сиздан угина, биздан бугина», «Нофелет қаерда?« »Канонир Долласнинг саргузаштлари», «Садоқат» каби филмларга овоз берган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.