Ушбу йўловчига метродан 1 йил давомида бепул фойдаланиш учун тўлов картаси топширилган.
Шу муносабат билан метрополитен масъул ходимлари иштирокида «Метродан фойдаланган миллионинчи йўловчи» ни аниқлаш тадбири ўтказилиб, унда омадли йўловчи аниқланди.
Ушбу йўловчига метрополитен эсдалик совғаси ҳамда жамоат транспортидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт тўлов картаси топширилди.
«Одатдагидек метрода ишга кетаётган эдим. Асосий мана шу Чинор йўналишида қатнайман. Умуман кутилмаган бўлди»,- дейди омадли йўловчи.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.