Ўзбекистонда илк бор эркаклар учун фарзанд туғилганда ҳақ тўланадиган таътил жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда илк бор эркаклар учун фарзанд туғилганда ҳақ тўланадиган таътил жорий этиш режалаштирилмоқда

Янги норма ишлайдиган оталарга бола туғилишида турмуш ўртоғига ёрдам бериш учун қисқа муддатли таътил олиш имконини беради.

Парламент қуйи палатасига “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси киритилди, унда меҳнат ва бандлик соҳасида тенг меҳнат ҳуқуқлари, камситиш, босим ва зўравонликни тақиқлаш тамойиллари такомиллаштирилди, дея ёзади ЎзА.

Лойиҳада ишлаётган эркаклар фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёрлар таклиф этилмоқда

Депутат Нодир Тилаволдиевга кўра, шу пайтгача бундай таътиллар миллий қонунчиликда кўзда тутилмаган, шу боис эркаклар касбий ва оилавий мажбуриятларини бирлаштиришда қийналган ёки ўз ҳисобидан таътил олишга мажбур бўлган.

“Гендер тенглиги нафақат аёлларни, балки эркакларни ҳам қамраб олади. Ушбу қонун лойиҳасида биринчи марта эркаклар турмуш ўртоғига бола туғилгандан кейин бир ой ичида ёрдам бериш учун беш кунлик ҳақ тўланадиган таътил олишлари мумкинлиги кўзда тутилган. Буни гендер тенглиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ҳам баҳолаш мумкин”, — деди депутат.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.