30 ёшли эркак қиз бола жиянларига кийимсиз ҳолда ётиб баданини массаж қилишга мажбурлагани учун жавобгарликка тортилди.
Судда ҳуқуқбузар М.Р ўз кўрсатувида, айбига иқрорлик билдирмасдан, бу ҳолат умуман бўлмаганлигини билдириб, собиқ поччаси болаларни ўзига олиши учун унга туҳмат қилаётганлигини, суддан ўзига нисбатан адолатли қарор қабул қилишни сўраб кўрсатув берди.
Аммо, жабрланувчи қизлар тоғасининг бу кўрсатувини рад этиб, тоғаси ишдан келган вақтида у ва синглисига мунтазам равишда баданларини уқалашга мажбурлаб, агарда массаж қилишмаса жанжал қилиб уришиб беришини, тоғаси кийимсиз ҳолда бўлганлигини, онаси ҳавонинг совуқ кунлари ҳовлини тозалатишини айтганлигини, у ва синглиси онаси билан яшашлари келмаслигини, отасининг уйида яшашни хоҳлашини билдириб кўрсатув берди.
Судда ҳуқуқбузар Ф.М. айбсизлиги, у жиянларига баданини уқалашни айтмаганлиги ҳақида важлар келтирган бўлса-да, суд унинг ушбу важларини жавобгарликдан қутилиб қолиш учун келтирган важлар деб баҳоланди.
Суд қарори билан Ф.М. МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоққа тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.