Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Акмал Маҳмудалиев ҳудудда инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйган.

Бугун, 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Йиғилиш давомида айрим туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани қайд этилди.

Ўтган йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.

Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Ҳудудида ивеститсияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

Эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.

Бунда Бош вазир бу йилги 42 млрд доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.

Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.