Тошкент вилоятидаги боғчада Қизил китобга киритилган кобралар билан цирк кўрсатилди (видео)

Тошкент вилоятидаги боғчада Қизил китобга киритилган кобралар билан цирк кўрсатилди

Хавфсизлик чоралари таъминланмаган ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда болаларга заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 16 январь куни Тошкент вилояти Пискент туманидаги 7-сонли Давлат МТМда кузатилган.

Видеода ҳозирда ноёб, Қизил китобга киритилган Ўрта Осиё кобралари билан томоша уюштирилганлиги ва бунда боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаганлиги акс этган.

Томошалар Олмалиқ шаҳар «Кумуш диёр» хусусий корхонаси тасарруфидаги «Тошкент» ҳаваскорлик цирк жамоаси ходими Ҳ.А. томонидан уюштирилган. Мазкур шахс ўқув йили аввалида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига таълим тизимидаги муассасаларга цирк томошаларини намойиш қилиш бўйича хат ва дастур билан мурожаат қилган. Масъуллар томонидан ушбу томошаларга рухсат берилган.

Намойишлар дастурида ҳайвонлар билан саҳна кўринишлари кўрсатилмаган.

Бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган.

«Ишчи гуруҳ хулосаси билан ҳолатга бевосита масъул бўлган, эътиборсизлик қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди»,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.