Сурхондарёдаги «Ватанпарвар» ташкилотига қарашли автомактабларга лицензиялар берилди

Сурхондарёдаги "Ватанпарвар" ташкилотига қарашли автомактабларга лицензиялар берилди

Сенат сўровидан сўнг ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан автомактабларга лицензия бериш масаласи ижобий ҳал қилинди.

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А.Эшмуратов томонидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига сенатор сўрови юборилган эди.

Унда тизимда амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бирга нима сабабдан Сурхондарё вилоятидаги бирорта автомактаб фаолияти лицензияланмагани ҳамда яна бир қатор камчиликлар юзасидан тушунтириш бериш сўралган.

Ўз навбатида, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ушбу сенатор сўровига жавоб юборилди.

Унга кўра, 2025 йил 7 январь куни Сурхондарё вилоятидаги «Ватанпарвар» ташкилотига қарашли 14 та автомактабнинг лицензия олиш учун берилган мурожаати ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан электрон тизим орқали қабул қилинган.

Мурожаат тегишли тартибда кўриб чиқилиб, автомактабларга лицензия бериш масаласи ижобий ҳал қилинди.

Жумладан, 2025 йил 16 январь куни «Ватанпарвар» ташкилоти Музработ туман ўқув спорт техника клубига, 17 январь куни “Ватанпарвар” ташкилоти Денов автомактабига ҳамда Узун ўқув спорт техника клубларига лицензиялар берилди. Худди шундай қолган автомактабларга ҳам лицензиялар берилмоқда.

Бундан ташқари, маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятида ажратилган ер майдонида тадбиркор томонидан имтиҳон маркази ҳамда автодромнинг қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги, қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилганда, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонлар олиш ишлари қонунчилик талаблари асосида амалга оширилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.