Иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштириш зарур — Танзила Нарбаева

Иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштириш зарур — Танзила Нарбаева

Экологик барқарорликка йўналтирилган ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштирувни таъминлашга эътибор кучайтирилади.

Айни дамда Олий Мажлис Сенатида учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Ялпи мажлисда Сенат раиси Танзила нарбаева Иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштириш, энергобалансда қайта тикланувчи энергия улушини ошириш зарур эканлигини таъкидлади.

«Жорий йилда ҳам катта марралар олганмиз, дея сўз бошлади Танзила Норбоева. «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини »Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурида жорий йилдаги мақсад ва вазифаларимиз аниқ акс эттирилган. 2025 йилда мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари белгиланди.

Булар – маҳалла, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш, табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш. ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказишдир.

Шу билан бирга, «яшил иқтисодиёт» тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштириш, республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада замонавий энерготежамкор технологияларни кенг қўллаш, экологик барқарорликка йўналтирилган ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштирувни таъминлашга эътибор кучайтирилади. Белгиланган ҳар бир мақсад ва вазифа Глобал Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) билан ҳамоҳанг эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим," — деди Сенат раиси.

Шунингдек, Танзила Нарбаева давлат дастури лойиҳаси икки ҳафта давомида кенг жамоатчилик, жумладан Сенат қўмиталарида ҳам муҳокама қилинди. Қатор муҳим таклифлар билдирилди. Энди Дастур имзоланиши билан унинг ижросида барчамиз – парламент, ҳукумат, маҳаллий кенгашлар бир бўлиб ҳаракат қилишимиз, белгиланган ҳар бир вазифа сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашимиз зарур эканини ҳам айтиб ўтди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.