Тошкентга янги 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди

Тошкентга янги 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди

Поездлар 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарилади.

Бугун, 4 февраль куни Тошкент метрополитени vagon паркига яна янги 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарилади.

Таъкидланишича, жорий йилнинг февраль ойи давомида яна шу турдаги 3 та метро поездлари олиб келиниши режаланган.

«Метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган»,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.