Депутат энергетикани тушунган, тушунмаган танқид қилаётгани, тарғибот тўғри йўлга қўйилмаганини билдирди.
«Бугун жамиятимизда энергетика билан боғлиқ эътироз ва тушунмовчиликлар шунчалик кўпайиб кетдики, ижтимоий тармоқ орқали соҳани тушунган ҳам, тушунмаган ҳам танқид қиляпти», - деб ёзади депутат.
Таъкидланишича, юқоридаги ҳолатларнинг асосий сабаби Энергетика вазирлигининг тарғибот ишларини тўғри йўлга қўймагани билан боғлиқ.
«Бугун электр энергиянинг 75 фоизи газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилаётгани, тармоқдаги муаммолар, «яшил энергетика»ни ривожлантириш борасидаги ишлар, лойиҳалар кўлами ҳақида одамларга ким маълумот беради?»,- дея қайд этган Қодиров.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.