Пойтахт дўконларида картошканинг минимал нархлари 26 фоиздан кўпроққа арзонлашди.
Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.
Шундай қилиб, картошканинг минимал нархи 26,1 фоиз, қизил сабзиники 11,3 фоиз, лавлагиники 8,2 фоиз, тухумники 7,8 фоиз, сутники 0,9 фоиз, шакарники 0,4 фоиз пасайган. Ўтган ойда картошка нархи ошганидан кейин Покистондан картошка импорт қилинди ва бу унинг нархи пасайишига олиб келди.
8 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, оқбош карам нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ.
Бодринг нархи ҳам сезиларли даражада ошган, аммо ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 30,0 фоиз арзон. 7 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, олма, банан, товуқ гўшти.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.