Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси асоссиз олинган даромадни қайтариш тўғрисида кўрсатма берди.
Бу эса 4,5 млрд сўм асоссиз қўшимча даромад олишга сабаб бўлган, дея хабар бермоқда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг махсус комиссияси томонидан «NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI» АЖга нисбатан иш қўзғатилган. Компанияга асоссиз олинган 4,5 млрд сўмни қайтариш бўйича кўрсатма берилган.
Бундан ташқари, «NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI» АЖга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима жазоси тайинланди.
Шунингдек, махсус комиссиянинг қарор ва кўрсатмалари ўз вақтида ижро этилмагани учун иқтисодий судга даъво аризаси киритилган. Суд даъво талабларини қондирди.
Натижада асоссиз олинган 4,5 млрд сўм «Иссиқлик манбаи» ДУКга қайтарилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.