Ҳолат тафсилотлари очиқланиб, зўравон қизнинг ота-онасига маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Маълум қилинишича, видеодаги жабрланувчи ўқувчи Иштихон Иштихон туманидаги 15-умумтаълим мактабининг 7-синфида, зўравон ўқувчи-қиз эса шу тумандаги 74-умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳар иккала ўқувчи билан мактаб амалиётчи психологлари, маҳалла хотин-қизлар фаоли ва мактабларга бириктирилган инспектор-психологлар томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилган.
Шунингдек, ҳолат туман ИИБ томонидан назоратга олиниб, зўравон ўқувчи қизнинг ота-онасига нисбатан МЖтКнинг 47- моддаси, биринчи қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.