«Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Давлат органлари ва ташкилотларида ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат ва пенсия дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олиш белгиланди.
Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.