Бухорода 2,1 млрд сўмлик «свет» ўғирлаган майнинг ферма аниқланди

Бухорода 2,1 млрд сўмлик "свет" ўғирлаган майнинг ферма аниқланди

У ердан 4 дона “Whatspower P21” ва 28 дона носоз “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалари топилди.

Бош прокуратура хабарига кўра, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Ш.С.га қарашли нотурар бино кўздан кечирилганда, 22 дона “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалар ёрдамида ноқонуний “майнинг ферма” ташкил қилинганлиги оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2,1 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Бухорода 2,1 млрд сўмлик «свет» ўғирлаган майнинг ферма аниқланди
Шунингдек, бинони кўздан кечириш вақтида электр таъминотидан узилган ҳолатдаги 4 дона “Whatspower P21” ва 28 дона носоз “Antminer L3+” русумли майнинг қурилмалари ҳам аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.