“Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” лойиҳаси доирасида юқори аниқликдаги ҳаво ифлосланишини ўлчаш станциялари ўрнатилди.
Таъкидлаш жоизки, автоматик стансияларни ўрнатиш жойини танлаш турли омилларга боғлиқ. Улар орасида аҳоли зич жойлашган ҳудудлар, асосий йўллар ва транспорт магистраллари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар муҳим ўрин тутади. Бу ўз навбатида аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш учун аниқ маълумотлар тўплаш ва улардан самарали фойдаланиш имконини беради.
Стансиялар сонининг кўпайиши, албатта, бу борада малакали кадрларни талаб қилади. Шунинг учун ҳам Гидрометеорология агентлиги ходимлари стансиялардан келаётган маълумотларни таҳлил қилиш, шунингдек, ускуналар ва дастурий таъминотдан фойдаланиш бўйича мунтазам равишда ўқитилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.