Ҳолат тафсилотлари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Республика ТТЁ маркази Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 13 март куни Қўқон шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникага тегишли тиббий ёрдам автомашинасида содир бўлган. Ҳайдовчи Ғ.А. ўз бошимчалик билан дарахт кўчатларини юклаган ҳолатда ҳаракатлангани аниқланган.
Оқибатда ҳайдовчи Ғ.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, поликлиника бош шифокори Ф.М.га автомашиналардан унумли фойдаланиш чораларини кўриш бўйича ҳайдовчилар билан тушунтириш ишларини олиб бормагани учун «Ҳайфсан» интизомий жазоси берилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.