Ерлар Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани посёлкалари ҳудудидан берилди.
Жумладан, Бордонкўл қўрғони ҳудудидан 75,22 гектар, Дўстлик қўрғонидан 47,1 гектар ер майдони ажратилган.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунга қадар Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирексиясига жами 220 гектардан ортиқ ер майдони доимий фойдаланишга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида Янги Тошкент ҳудудида 7 та обект «Янги Ўзбекистон» университети ва Тошкент давлат педагогика университети кампуслари, Миллий кутубхона, Миллий театр, Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи, Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, шунингдек, Миллий мақом маркази қурилиши бошланган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.